Get Mystery Box with random crypto!

МАРКАЗИЙ БАНК: ДИҚҚАТ ФЕЙК, ФИРИБГАРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ! Ҳозир | 🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНК: ДИҚҚАТ ФЕЙК, ФИРИБГАРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясини фуқароларга жўнатиб, кредит таклиф этиш ва уларнинг маблағларини ўзлаштиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган банклардан ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали кредит расмийлаштиришнинг имконияти мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

Фирибгарлар томонидан Марказий банкнинг лицензия бланкасини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган турли ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида Марказий банк фуқароларни шубҳали хизматлардан фойдаланмасликка, ҳужжатлар билан ишлашда эътиборлироқ бўлишга чақиради.

Шу билан бирга, Марказий банкнинг расмий бланкасида чоп этилган лицензиялар тақдим этилган ҳолатларда ундаги маълумотларни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида мавжуд бўлган лицензияланган ва рўйхатга олинган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан солиштириб кўриш тавсия этилади.

Бу ўз навбатида, фуқароларнинг келгусида молиявий бозордаги хизматлардан фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчилик ва низоли ҳолатларнинг олдини олади.

@bankirkundaligi