Get Mystery Box with random crypto!

«БИЗНЕСГА БИРИНЧИ ҚАДАМ» [КРЕДИТИ] ШУНДАЙ БЎЛАДИМИ? Ўзбекисто | 🇺🇿Банкир кундалиги

«БИЗНЕСГА БИРИНЧИ ҚАДАМ» [КРЕДИТИ] ШУНДАЙ БЎЛАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-7-сонли қарори бошланиши:

(Эътибор билан ўқинг шу жойини. Чунки қарор шу мақсадда қабул қилингани баён этилмоқда)

- Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзли ресурслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида... ушбу қарор қабул қилинган.

Давом этамиз. Қарорнинг 3 бандида:

- Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашини рағбатлантириш мақсадида:
а) Марказий банк, «Ўзмиллийбанк» АЖ ва бошқа давлат иштирокидаги тижорат банкларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

- ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этиш;

- камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратиш;

- мазкур кичик банддаги тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратиш белгиланди.

Савол: Бугунги кунда ушбу қарор асосида тақдим этилаётган «Бизнесга биринчи қадам» кредитлари ҳақиқатан ҳам имтиёзли шартларда тақдим этилмоқдами?

Яна бир савол, кредит тижорат банки таклиф этаётган омонатлардан юқори ставкада тақдим этилса, унинг нимаси имтиёзли ресурс ҳисобидан берилган бўлади (Имтиёзли кредитнинг ресурси арзон фоизларда тақдим этилиши сабабли, у тижорат кредитларидан айнан фоизида фарқ қилади). Ушбу таклифни киритганлар, мазкур кредитлар шундай юқори ставкаларда тақдим этилиши ҳақида кўрсатганми?

@bankirkundaligi