Get Mystery Box with random crypto!

РИВОЖЛАНИШ ЯХШИЛИККА БЎЛСАЮ... Банклар капитали катталашди, | 🇺🇿Банкир кундалиги

РИВОЖЛАНИШ ЯХШИЛИККА БЎЛСАЮ...

Банклар капитали катталашди, аммо жойларда филиаллари камайди, ходимлар қисқартирилмоқда;

Пул ўтказмалари тури ва хавфсизлик талаблари кучайди, лекин фирибгарликлар ҳам кўпайди;

Одамларнинг пули кўпайди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;

Пластик карталар сони жами аҳоли сонидан ҳам кўпайди, лекин ҳали ҳам дўконларда "УзКардми, Ҳумоми" - деб сўрашади;

Билим-маърифат ошди, аммо мурожаатлар ҳам камаймади;

Пул кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;

Омонатлар фоизи ошиб бормоқда, бироқ мижозлар ҳали ҳам маблағини банкка қўйишга шубҳаланади;

Ҳаммада кредит қолдиғи ортиб бормоқда, лекин тўлов маданиятимиз ортгани йўқ;

Техника-технологияларимиз ривожланиб кетди, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;

Кредитлар тури доимий кўпайиб бормоқда, лекин уни олиш фуқароларга ҳали ҳам мураккаб туюлади.

Рўйҳатни изоҳларда яна давом эттиринг.

@bankirkundaligi