Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳафталик дайжест. Банк тизими ҳафталик (8 - 14 апрел) янгили | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (8 - 14 апрел) янгиликлари.

Марказий банк амалдаги қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилинишини таъминламаган 1 та банк ва 1 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилганини ва Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан лицензия олган кундан эътиборан бир йил давомида ўз фаолиятини амалга оширмаган 1 та тўлов тизими операторининг фаолияти олти ой муддатга чекланганини маълум қилди.

Ипак йўли банк "Миллий-24/25" омонатини таклиф этди. Минимал миқдори 1 млн. сўм, муддати 24 ой, фоизи 25%.

Ҳамкорбанк 50 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Фоизи 12 ойга 32%, 24 ойга 36% ва 36 ойга 40%.

МКБанк ўзига бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи шахслар учун микроқарз таклиф этди. Миқдори 10 млн. сўмгача, муддати 48 ойгача, фоизи 22-24%.

Ориентфинансбанк "Қулай" истеъмол кредитини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 36 ой, фоизи 26%.

Халқ банки "Хазна" иловасида 100 млн. сўмгачаонлайн микроқарз кредит таклиф этди. Кафилларсиз, ҳужжатларсиз, гаровсиз ва навбатсиз!

Ўзсаноатқурилишбанк режавий профилактика ишлари сабабли, жорий йилнинг 15-19-апрель кунлари соат 12:00 дан 17:00 гача бўлган даврда банкнинг банкоматлари фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

Ziraat bank Uzbekistan жорий ҳафта 9 апрел куни техник профилактика ишлари олиб борилаётганлиги сабабли банкнинг мобил иловасидан СМС келишида вақтинчалик узилишлар кузатилаётганини маълум қилиб, узр сўради. Лекин ҳалигача (орадан 5 кун ўтса ҳам) ушбу узилиш бартараф этилгани юзасидан маълумот тақдим этмади.

Ипотека-банк ўзини ўзи банд қилганлар учун тижорат ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 1,7 млрд. сўмгача, муддати 20 йилгача, фоизи 26,9. Бошланғич тўлов 26%. Банк шунингдек "Супер" омонатини таклиф этди. Минимал миқдор 100 минг сўм, муддати 6 ой. Ушбу омонатнинг дастлабки 3 ойда 26 фоиздан (Онлайн қўйилса 26,09%), қолган 3 ойда 14 фоиздан ҳисобланади.

Анорбанк мобил иловасида 100 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача. Иш ҳақи картани бириктирилса кредит фоизидан 10 фоиз чегирма берилади. Кредит фоизи 34%дан 52%гача.

Инфин банк Moody’s Ratings рейтинг агентлиги банкнинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини B2 даражасидан B1 даражасига кўтарди. Батафсил.

Туронбанк "Максимум" онлайн омонатини таклиф этди. Фоизи 23,5%. 100 минг сўм билан бошлаб, исталган пайт қўшимча маблағ киритиш мумкин. Муддати 18 ой.

Октобанк мобил иловасида виртуал карта очишни таклиф этди. Бунда виртуал Mastercard, Visa ёки Humo карталарни очиш мумкинлигини маълум қилди.

Пойтахт банк “SNS RATINGS" рейтинг агентлиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг энг яхши бешта банклар қаторига кирганини маълум қилди ("Сирли мижоз" қўнғироқлари натижаларига кўра).

Банклар ишга таклиф этди:
Капиталбанк;
Капиталбанк;
Анорбанк.

Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

Автокредитлар шартларини эълон қилдик. Мана бу ерда.

Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни мана шу ерда ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

@bankirkundaligi