Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.10K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-05-18 13:00:43
"YANGI BANK" АЖ бошқарув раиси кимлиги маълум бўлди

Жорий йил 5 май куни лицензия олган "YANGI BANK" АЖ бошқарув раиси этиб Светлана Зехеновна Хе тайинланган. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги ахборотларида маълумот киритилган.

Светлана Хе меҳнат фаолиятини Ўзмиллийбанкда бошлаган. 2004-2012 йилларда Капиталбанк тизимида турли лавозимларда, 2012-2022 йилларда ЧАКБ "Равнақ банк" бош бухгалтери, 2022 йил июнь ойидан ушбу банк бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1115


@bankers_uz
6.8K views10:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 08:48:02
Туронбанк ҳудудлардаги ходимлар учун махсус корпоратив тренинглар ўтказмоқда

"Туронбанк" АТБ Bankers.uz мутахассислари билан ҳамкорликда банкни фаол трансформациялаш жараёнларининг ажралмас қисми сифатида ходимларнинг профессионал салоҳиятини ривожлантириш бўйича махсус ўқув-тренинглар ўтказмоқда. Тренинглар бош офис топ-менежерлари, шунингдек соҳа экспертлари ва менторларини жалб қилган ҳолда, барча ҳудудлардаги инфратузилмаларда ташкиллаштирилади.

Ушбу тренинглар давомида ходимларга "Банклар ва банк фаолияти қонунчилиги", "Хизмат кўрсатиш стандартлари", "Colvir" дастурида ишлаш", "Чакана ва корпоратив хизматлар кўрсатиш ҳамда психология", "тайм-менеджмент" сингари мавзуларда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1101


@bankers_uz
6.6K views05:48
Ochish/sharhlash
2023-05-17 08:36:47
ANORBANK’дан юридик шахслар учун валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
6.2K views05:36
Ochish/sharhlash
2023-05-16 21:10:01
Нукусда 9,2 млрд сўм пулни қиморда ютқазган банк ходими 8 йилга қамалди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги банкларнинг бирида пластик карталар секторининг етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган ходим 2019 йил июль – 2022 йил май оралиғидаги муддатда банкнинг қарийб 9 млрд 209 млн сўм пулини компьютер техникаси ёрдамида талон-торож қилиб, 1XBet онлайн қимор ўйинига тикиб юборган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи қатор ҳуқуқлардан муайян муддатга маҳрум этилган ва 8 йил муддатга қамалган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1113


@bankers_uz
7.7K viewsedited  18:10
Ochish/sharhlash
2023-05-16 19:26:40
Агробанк Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида иштирок этди

Жорий йилнинг 11–13 май кунлари Саудия Арабистонида Ислом Тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Агробанк вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Форум давомида Агробанк Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) ва Халқаро Ислом Савдо-Молия корпорацияси (ХИСМК) билан бир нечта манфаатли келишувларга эришди. Шунингдек, банк Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи 57 та иштирокчи давлатлар банклари орасида бир йўла 2 та махсус номинациялар бўйича эътироф этилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1112


@bankers_uz
6.8K viewsedited  16:26
Ochish/sharhlash
2023-05-16 16:32:44
Korzinka.uz тармоғи кассаларида карталардаги пулларни нақдлаштириш имкони яратилмоқда

Марказий банк 2023 йилнинг 1 май санасидан эътиборан синов тариқасида “Anglesey Food” МЧЖ ХК'га тегиши "Korzinka.uz" супермаркетлар тармоғи терминаллари орқали банк карталаридаги пулларни нақдлаштиришга рухсат берди. Бу ҳақда Марказий банк расмий телеграм каналида тегиши маълумот эълон қилинди.

Қайд этилишича, синов амалиётлари 1 ноябрга қадар давом этади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1111


@bankers_uz
8.9K views13:32
Ochish/sharhlash
2023-05-16 14:03:32
Mastercard Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очмоқда

Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ йиллик конференцияси доирасида 16 май куни Mastercard Ўзбекистондаги биринчи расмий ваколатхонаси очилишини маълум қилди.

Конференция доирасида Mastercard'нинг инклюзив тараққиёт маркази ЕТТБ билан Марказий Осиёда келгусида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ушбу меморандум Ўзбекистон ва Қозоғистонда микро ҳамда кичик корхоналар (МКК) рақамли имкониятларини кенгайтириш учун минтақадаги келгусидаги ҳамкорликни ўрганишга қаратилган.


@bankers_uz
7.0K viewsedited  11:03
Ochish/sharhlash
2023-05-16 11:21:14
6 та банк энергетика соҳасида компания ташкил қилди

Энергетика вазирлиги ҳамда бир нечта тижорат банклари 20 февраль куни қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ишловчи МЧЖ шаклидаги "YASHIL ENERGIYA" компаниясини ташкил қилди.

Компания устав капитали 118,4 млрд сўм бўлиб, унинг 76,4 фоизига тўртта банк — Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Агробанк ва Ўзмиллийбанк (ҳар бирида 19,1% дан улуш билан) ўзларининг инвестицион компаниялари орқали эгалик қилади. Жамиятнинг қолган 23,6 фоиз улуши Тармоқлараро энергетикани тежаш жамғармаси (Энергетика вазирлигига тегишли), Туронбанк ҳамда Қишлоқ қурилиш банкка тегишли экани айтилмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1109


@bankers_uz
7.5K views08:21
Ochish/sharhlash
2023-05-15 11:33:19
Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятларида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бир нечта ҳудудда аниқланган кредит маблағларининг талон-торож ҳолатлари ҳақида маълумот берди.

Хусусан, Қўрғонтепа туманида МЧЖ раҳбари тикув дастгоҳлари ва хом-ашёлар сотиб олишга ажратилган 1,5 млрд сўм имтиёзли кредитни, Ургут туманида МЧЖ раҳбари пластик қувурлар ишлаб чиқариш учун ускуналар харид қилишга ажратилган 74 500 АҚШ доллари ва 750 млн сўм имтиёзли кредитни, Хатирчи туманида эса МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 15 нафар фуқарога ажратилган жами 442,8 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1108


@bankers_uz
4.1K viewsedited  08:33
Ochish/sharhlash
2023-05-15 07:23:30
ANORBANK’дан юридик шахслар учун валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
5.1K views04:23
Ochish/sharhlash