Ипотека кредитларига субсидия олиш учун лимитдан 2,5 баравар к | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Ипотека кредитларига субсидия олиш учун лимитдан 2,5 баравар кўп ариза келиб тушди
Кеча — 15 май кунидан бошлаб my.gov.uz порталида ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш бошланган куннинг ўзида жами 63 457 та аризалар келиб тушди. Бу 2024 йил учун республика миқёсида ажратилган лимит — 27 мингдан 2,5 баравар кўпдир. Жорий йилдан ипотека кредитига давлат субсидиясини бериш тартиби ҳам бироз ўзгарган.