Get Mystery Box with random crypto!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ сол | AZIZON.UZ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».

@AZIZON_UZ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ