Get Mystery Box with random crypto!

#Намоздан_кейинги_дуо Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳ | AZIZON.UZ

#Намоздан_кейинги_дуо

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бомдод намозини ўқисанг, гапиришингдан аввал етти марта «Аллоҳумма ажирни минаннар»* дегин. Агар сен ўша куни ўлсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан ҳимоя битажак. Агар шом намозини ўқисанг, гапиришингдан аввал етти марта «Аллоҳумма ажирни минаннар», дегин. Агар сен ўша кеча ўлсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан ҳимоя битажак», дедилар».

* «Аллоҳим, мени дўзахдан қутқар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.


https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf