Get Mystery Box with random crypto!

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ Европротокол нима? Европротокол – бу тан | AVTO YURIST

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Европротокол нима?

Европротокол
– бу тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисасини ЙПХ ходими иштирокисиз, иккала тарафнинг ўзаро келишуви асосида расмийлаштириш ҳисобланади.

Қандай йўл-транспорт ҳодисалари ўзаро келишув асосида ҳал қилиниши мумкин?

Европротоколни тузиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  ЙТҲ жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган бўлса;

ЙТҲдаги ҳайдовчилардан бири ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса;

  ЙТҲ пиёда иштирокисиз содир этилган бўлса;

ЙТҲ иккита транспорт воситаси тўқнашуви натижасида рўй берган ҳамда фақат шу транспорт воситаларига шикаст етган бўлса;

Ҳайдовчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги ЙТҲ содир этилгунига қадар суғурта қилинган бўлса;

ЙТҲда иштирок этган ҳайдовчиларда ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжуд бўлиб, уларнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса;

  ЙТҲ иштирокчиси бўлган ҳайдовчиларда мастлик ҳолати бўлмаса;

  ЙТҲ натижасида транспорт воситаларининг шикастланиши ҳолатлари ЙТҲ иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқармаса.

Юқоридаги асослардан биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам тузилган Европротокол ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Автоюристга боғланиш
@yuristlar_maslahati

@avtoyurist_uz