2024-05-17 15:40:36
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
Европротокол нима?
Европротокол – бу тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисасини ЙПХ ходими иштирокисиз, иккала тарафнинг ўзаро келишуви асосида расмийлаштириш ҳисобланади.
Қандай йўл-транспорт ҳодисалари ўзаро келишув асосида ҳал қилиниши мумкин?
Европротоколни тузиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ЙТҲ жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган бўлса;
ЙТҲдаги ҳайдовчилардан бири ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса;
ЙТҲ пиёда иштирокисиз содир этилган бўлса;
ЙТҲ иккита транспорт воситаси тўқнашуви натижасида рўй берган ҳамда фақат шу транспорт воситаларига шикаст етган бўлса;
Ҳайдовчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги ЙТҲ содир этилгунига қадар суғурта қилинган бўлса;
ЙТҲда иштирок этган ҳайдовчиларда ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжуд бўлиб, уларнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса;
ЙТҲ иштирокчиси бўлган ҳайдовчиларда мастлик ҳолати бўлмаса;
ЙТҲ натижасида транспорт воситаларининг шикастланиши ҳолатлари ЙТҲ иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқармаса.
Юқоридаги асослардан биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам тузилган Европротокол ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Автоюристга боғланиш
@yuristlar_maslahati
@avtoyurist_uz
12.2K viewsedited 12:40