Get Mystery Box with random crypto!

Абдураҳмон деган киши ҳазрат Умарнинг хонадонига юмуш билан бо | Авғонбоғ Масжиди

Абдураҳмон деган киши ҳазрат Умарнинг хонадонига юмуш билан борибди.
Қоронғи тушиб қолган, ҳалифа шам ёруғида ишлаб ўтирган экан.
Меҳмон билан сўрашгач, ёниб турган шамни ўчириб, бошқа шамни ёқибди.
– Мана энди гаплашсак бўлади, – дебди меҳмонга.
Меҳмон ҳайрон бўпти:
– Бояги шамни нега ўчирдингизу, нега худди шунақа бошқа шамни ёқдингиз?
– Ёниб турган шам давлатники эди. Мен унинг ёруғида давлат ишини бажараётгандим, – дебди ҳалифа. – Сен билан қиладиган суҳбатимизнинг давлат юмушига дахли йўқ. Шунинг учун ўз пулимга сотиб олган шамни ёқдим...

Ўткир Ҳошимов «Инсоф»

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

https://t.me/Avgonbogmasjidi