2021-02-13 08:37:45
#Машҳур_қорилар ҲАЗРАТИ НАБИЙ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ШУ ОЯТГА БЕРИЛИБ ТИНГЛАЁТГАНЛАРНИ КЎРДИМ
Мисрлик дунёга донғи кетган машҳур қори шайх Маҳмуд Алий Банна раҳимаҳуллоҳ тасаввуф аҳлидан бўлиб, то вафотига қадар Аҳмад Бадавий номидаги масжид қориси бўлган. У доим Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилар ва ҳар гал зиёратчиларга Аллоҳнинг Китобидан тиловат қилар эди.
Бир гал шайх Маҳмуд Алий Банна раҳимаҳуллоҳ масжидун набавийда равзаи шарифада зиёратчилар учун "Аҳзоб" сурасини тиловат қила туриб:
يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِدًا وَمُبَشِّرًا وَنَذِيرًا وَدَاعِيًا إِلَى اللَّهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجًا مُنِيرًا
"Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабарчи ва огоҳлантирувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик" оятига келиб, уни 21 марта такрор такрор тиловат қилиб, узоқ вақт қаттиқ йиғлади. Тиловатдан фориғ бўлганида бунинг сабабини сўрашди, у: "Ҳазрати Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни шу оятга берилиб тинглаётганларини кўрдим. Кейингисига ўтай десам, мени у зот саллоллоҳу алайҳи васаллам шунга амр қилдилар", деди.
Тавфиқ Аллоҳдан! Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун
@at_tavfiquz
1.3K views05:37