2022-08-29 13:49:48
#КУНДАЛИК_СУННАТ_АМАЛЛАР
МИСВОК СУННАТИ
Мусулмон кишининг кундалик ҳаётида мисвок тутиши суннат бўлган бир неча ўринлар бор. Масалан:
1. Беш маҳал намоз олдидан.
2. Ишроқ, бошгоҳ, таҳажжуд ва бошқа намозлар олдидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Агар умматимни машаққатга солиб қўймаганимда уларни ҳар бир намоз олдидан мисвок тутишга буюрган бўлар эдим» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
3. Уйга кирганда. Имом Муслимнинг саҳиҳида Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кирганларида биринчи бўлиб оғизларини мисвоклашлари нақл қилинган.
4. Қуръон қироати олдидан.
5. Уйқудан турганда, атом наука
6. Оғизнинг ҳиди ўзгарганда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Мисвок оғизни тозаловчи, Ҳақ таолони рози қилувчидир» (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Ушбу суннатни татбиқ этишдаги фойдалар:
— Аллоҳ таоло бандасидан рози бўлади. — оғиз пок ва соғлом бўлади.
Замонавий тиббиёт ҳам мисвокнинг тиш ва милкка фойдали кўплаб моддаларга эга эканини кашф қилган. Жумладан:
1) бактерияларга қарши моддалар;
2) умумий тозаловчи (дезинфекция қилувчи) моддалар;
3) тишларни оқартирадиган моддалар;
4) оғизни хушбўйлантирувчи моддалар.
At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:
https://t.me/at_tavfiquz
https://www.facebook.com/At-Tavfiquz-106868084924457/
https://youtube.com/channel/UCBUH9S1VLztl8rNaptO7f2g
https://www.instagram.com/at_tavfiquz/
1.1K viewsAsilbek, 10:49