Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

Telegram kanalining logotibi argos_uz — Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Kanaldagi mavzular:
Очиқ
Сирдаре
Ёшлар
Fargona
Ташаббус
All tags
Kanal manzili: @argos_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.34K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 114

2022-08-31 07:56:07
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 сентябрь — Мустақиллик куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
7.0K views04:56
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:42:04
#Қонунни_ўрганамиз
#Тарғибот_учун_туркум_роликлар

Давлат фуқаролик хизматида коррупциянинг олдини олиш

Full HD

Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тартиби ҳақида.
Давлат хизматига ишга кириш тартиби ҳақида.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида.
Давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси ҳақида.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
4.7K views04:42
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:21:23
Шавкат Мирзиёев: Ҳар қандай мукофот эл-юрт эътирофи, Ватан ишончидир

Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тақдирланганларга давлат мукофотларини топширди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
5.3K views04:21
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:32:14
#АРГОС_хабари

Давлат хизматига ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан Япония тажрибаси ўрганилди

Бошқарувда юқори малакали кадрларни давлат хизматига жалб қилиш, ишга киришда барча учун тенг имкониятлар яратиш борасида етакчи хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш катта аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда махсус ўқув курси ишлаб чиқилди.

Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
4.5K views10:32
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:51:39
#Диққат

Айни вақтда давлат органлари ва ташкилотларида 1 787 та вакант лавозим учун танлов давом этмоқда

Порталда мавжуд вакант лавозимларнинг 421 тасига ариза юбориш учун иш стажи талаб этилмайди.

Очиқ танловларга ҳужжат топшириш онлайн тарзда амалга оширилади.

Ҳудудлар кесимидаги вакансиялар

Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

Агентликлар тизимидаги вакансиялар

Ҳокимликлардаги вакансиялар

Танловлар юзасидан мурожаат боти — @vacancy_argos_bot

Эслатиб ўтамиз,
бундан атиги 2 йил олдин вакант лавозимлар ҳақида билиш имконияти мураккаб бўлган. Эндиликда сиз бир пайтнинг ўзида битта ташкилотнинг 3 та вакант лавозимига онлайн тарзда ҳужжат топширишингиз мумкин. Ташкилотлар сони эса — чегараланмаган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
5.0K views06:51
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:44:22 #Қонунни_ўрганамиз

Давлат фуқаролик хизмати тизимида ягона ташкилий-ҳуқуқий механизмларни қўллашнинг бир хил амалиёти таъминланади

Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги мониторинг

Давлат фуқаролик хизмати тизимида ягона ташкилий-ҳуқуқий механизмларни қўллашнинг бир хил амалиётини таъминлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат органида мониторинг ўтказилади.

Мониторинг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг давлат органи томонидан ижро этилишини ўрганиш йўли билан ўтказилади.

Мониторинг натижасида давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги аниқланган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи тегишли давлат органи раҳбарига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.

Мониторинг ўтказиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 26-модда.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
4.5K views06:44
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:40:49
#Қонунни_ўрганамиз

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун тарғиботи доирасида давлат фуқаролик хизматчилари билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда

Тошкент шаҳридан махсус репортаж.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
4.8K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:25:36
#Эътироф

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Президент томонидан мукофотланганлар рўйхати эълон қилинди

Тўлиқ рўйхат:

Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони;

Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармон;

Бир гуруҳ чет эл фуқароларини мукофотлаш тўғрисидаги фармон;

Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармон.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
5.6K views04:25
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:45:23
#Бунёдкорлик #Миллий_ғурур

Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси очилди

Маросимга Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳайкални очди.

Маҳобатли ҳайкал 25 метр. Унда Жалолиддин Мангуберди тулпор жиловини маҳкам тутиб, эл-юрт ҳимоясига отланиб тургани тасвирланган. Султоннинг қатъиятли, мағрур сиймосида келажакка катта ишонч билан интилаётган халқимизнинг ватанпарварлиги, букилмас иродаси ўз ифодасини топган.

Ҳайкал олдида Жалолиддин Мангуберди битиктошининг нусхаси ўрнатилди. Эрон ҳудудидан топилган, оғирлиги 32 килограмм, баландлиги 30 сантиметр бўлган бу тошда Қуръони карим оятлари, Жалолиддин Мангубердининг шажараси, ёдгорликнинг яратилиш тарихи ёзилган.

Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
6.5K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:24:50
Воитов Азиз Ботировичнинг номзоди Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулланди

Бугун
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда халқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Каналга уланиш — @argos_uz
7.5K views07:24
Ochish/sharhlash