Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.44K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 22

2023-03-02 17:04:50
Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари бўйича ҳамкорлик учрашуви ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда қатор идора ва ташкилотларнинг гендер масалалари бўйича масъул мутахассислари иштирокида ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.

Учрашувда gender.stat.uz веб-сайти, унда ёритилаётган контент ва уларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар, шу жумладан, эркаклар учун ҳар жабҳада тенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазаси борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда гендер статистикани юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.

Агентлик масъул ходими С.Асланова Олий Мажлиси Сенатининг «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари»ни шакллантириш борасида юклатилган вазифалар ижроси ва жорий йилда белгиланган режалар ҳақида маълумот берди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.3K views14:04
Ochish/sharhlash
2023-03-02 16:01:09
Медиа макон: дунё янгиликлари

Вакиллар палатаси қўмитаси Байденга TikTokни тақиқлашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади;

Буюк Британия ҳукумат амалдорларига TikTokдан фойдаланишни тақиқлаш борасида АҚШ ва ЕИ изидан бормайди;

Машҳур шахсларнинг овозли дипфейклари ижтимоий тармоқларни эгалламоқда;

YouTube сунъий интелектли янги функцияларни жорий этмоқда;

Meta фойдаланувчиларга у қадар маъқул келмаса-да, виртуал реаллик борасида катта режаларни кўзда тутмоқда;

Boring Company бош директори Twitterнинг кейинги бош директори лавозимига Илон Маскни алмаштириши мумкин;

OpenAI компанияси ChatGPT учун API ва корпоратив мижозлар учун қўшимча ресурсларни ишга туширади;

Amazon ҳайдовчисининг TikTok саҳифаси вирусга айланмоқда;

TikTokнинг «ҳаёсиз гламур» фильтри ўзининг ўта ғайриоддий гўзаллиги сабаб вирусга айланмоқда;

Twitterнинг зўравонлик мулоҳазаларига нисбатан янги қоидалари эскисига жуда ўхшаш;

YouTubeни Буюк Британиядаги болалар ҳақида маълумотларни тўплашда айблашди;



Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.2K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-03-02 12:36:55
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳи саммитидаги нутқи

Асосий тезислар:

Давлат раҳбари Қўшилмаслик ҳаракатининг махсус мониторинг ва илмий тадқиқот тармоғини ташкил қилишни таклиф этди ва ушбу институтни Ўзбекистонда жойлаштиришга тайёрлигини билдирди;

Шунингдек, афғон масаласи бўйича алгоритмни келишиш учун БМТ ҳузурида Халқаро музокаралар гуруҳини ташкил этиш таклифини илгари сурди;

Кун тартибидаги глобал масалалардан бири – давом этаётган ва якуни ҳали кўринмаётган иқтисодий инқироз асоратларини юмшатиш сифатида Ташкилот саммитлари арафасида Қўшилмаслик ҳаракати Иқтисодий форумини мунтазам ўтказиб бориш ташаббусини билдирди;

Ҳаракат Ёшлар тармоғининг “Чексиз имкониятлар саммити”ни келгуси йил жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган кўҳна Самарқандда ташкил этишни таклиф этди.

Батафсил


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K views09:36
Ochish/sharhlash
2023-03-02 11:43:30
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракати саммити бўлиб ўтмоқда.

Унда қатор давлат раҳбарлари, шу жумладан, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

Саммитни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:



P.S. Қўшилмаслик ҳаракати – ҳарбий-сиёсий блоклар ва гуруҳларда қатнашмасликни ўз ташқи сиёсатининг асосий йўли деб эълон қилган мамлакатларни бирлаштирувчи ҳаракат. Иккинчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган ва ҳозирда 100 дан ортиқ давлатни бирлаштиради.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.6K views08:43
Ochish/sharhlash
2023-03-01 20:37:39
1 марта. Среда. Итог дня АИМК

Uzbekistan Airways объявила скидку 21% на авиабилеты в честь праздника Навруз

Подробности брифинга состоявшегося сегодня в АИМК с участием руководителя информационной службы авиакомпании Камолы Икромовой:

Подробно


Проходит Республиканский конкурс «Права человека глазами ребенка»

Об этом на брифинге в АИМК сообщил руководитель информационной службы Национального центра по правам человека Узбекистана Гулом Мирзаев.

Подробно


С 1 марта по 15 августа завершится текущий сезон охоты

Об этом на брифинге в АИМК сообщил начальник управления Минприроды Абдурашид Садыков.

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.9K viewsedited  17:37
Ochish/sharhlash
2023-03-01 19:18:50
2 март, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:



Мавзу: Санитария-эпидемиология соҳасида амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.7K views16:18
Ochish/sharhlash
2023-03-01 15:29:30
Медиа макон: дунё янгиликлари

Янги ҳисоботга кўра, 2022 йилда ҳар қачонгидан кўра кўпроқ мамлакатлар Интернетни узишган;

Apple компанияси iPhone SE смартфонининг янги версияси устида ишламоқда:

АҚШ Конгрессида TikTokга янги тақиқлар тасдиқлаш учун тайёрланмоқда;

Илон Маск бошқарув тепасига келиб, ишчи кучининг аксариятини ишдан бўшатганидан буён Twitterда тобора узилишлар кузатилмоқда;

Microsoft компанияси Windows 11 учун катта янгилашларни ишга туширди;

Meta вояга етмаган фойдаланувчиларнинг яланғоч ёки очиқ суратларини Интернетдан ўчиришларига кўмаклашувчи воситани молиялаштирди;

Генри Киссинджер ва Эрик Шмитт сунъий интеллект сунъий инқилобга олиб келишини таъкидлашмоқда;

АҚШ киберхавфсизлик бўйича юқори мартабали мутасаддиси Microsoft ва Twitterнинг хавфсизлик протоколини "ҳафсалани пир қиладиган", деб атади;

СИ тобора инсонийлик касб этиб боргани сари муаллифлар ноодатий ҳолатга тушишмоқда: сунъий интеллект улардан ҳақиқий эканлигини исботлашни сўрашмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K views12:29
Ochish/sharhlash
2023-02-28 21:44:49
1 март, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Наврўз байрами муносабати билан авиачипталар учун эълон қилинадиган чегирмалар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Камола Икромова, «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: "Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги" якунлари юзасидан
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: Мамлакатимизда ов қилиш тартиб-қоидалари ва ноқонуний овга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Абдурашид Садиқов, Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.6K views18:44
Ochish/sharhlash
2023-02-28 21:33:21
28 февраля. Вторник. Итог дня АИМК

В прошедшем году впервые в республике налажена переработка на таможенной территории таких товаров, как растительное масло, целлюлоза, смешанные удобрения, табачные изделия, деревяные плиты, бытовая техника и цемент

На брифинге в АИМК заместитель руководителя информационной службы Таможенного комитета Хусан Тангриев представил информацию об исполнении Указа об упрощении применения таможенного режима «переработка на таможенной территории»:

Подробно


В 2022 году государственными архивами оказаны услуги на 41 249,5 млн. сум

На пресс-конференции в АИМК при участии должностных лиц Агентства «Узархив» представлена информация о проделанной в 2022 году работе и приоритетных задачах на 2023 год.

Подробно


Строительная организация, набравшая 100% баллов в рейтинге, может оказаться слабее своих конкурентов

На брифинге в АИМК руководитель информационной службы Министерства строительства и жилищно-коммунального хозяйства Саидносир Усмонов представил информацию об электронном рейтинге строительно-подрядных организаций, критериях его формирования.

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.1K views18:33
Ochish/sharhlash
2023-02-28 16:14:31
Медиа макон: дунё янгиликлари

Snapchat OpenAI технологияси асосида ишлайдиган сунъий интеллектли чат-ботни ишга туширди;

ByteDance сунъий интеллект учун Genius Joy номли таълим иловасини ишлаб чиқмоқда;

Instagramда мемлар жойланган саҳифаларда томошабинларни жалб қилиш мақсадида шафқатсиз контентли видеороликлардан фойдаланилмоқда;

Канадада хафвсизлик нуқтаи назаридан ҳукумат қурилмаларида TikTok иловасидан фойдаланишни тақиқланмоқда;

Айрим экспертлар Microsoft ва OpenAI компанияларининг сунъий интеллект тизимларини ҳозирги ҳолатида ишлаб чиқариш бўйича ҳаракатларини танқид қилишмоқда;

Буюк Британия расмийлари Европа Иттифоқининг янги чекловларидан сўнг TikTokни тақиқлашга чақиришмоқда;

Meta ҳамжамият стандартлари ҳақидаги охирги ҳисоботида спам, сохта аккаунтлар ва бузишларга қарши курашиш ишларини баён этган;

Йирик тадқиқотлар таҳлилига кўра ижтимоий тармоқлар ўсмир қизлардаги тушкунлик ва хавотирнинг асосий сабаби ҳисобланади;

Midjourney одамларга даҳшатли қонли контентларни яратишларига йўл қўймаслик учун вақтинчалик чора сифатида инсон репродуктив тизими ҳақидаги кенг кўламли сўзларни тақиқлади.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.1K views13:14
Ochish/sharhlash