Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.44K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 20

2023-03-09 18:54:52
10 март, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Мобил интернет тезлигини ошириш ва мамлакат бўйлаб 5G технологиясини жорий этишга қаратилган лойиҳалар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Темур Мамажонов, «Ўзбектелеком» АК ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: Ветеринария ва чорвачилик соҳасида жорий йилда амалга ошириладиган лойиҳалар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Алишер Сафаров, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
2.4K views15:54
Ochish/sharhlash
2023-03-09 15:30:00
Медиа макон: дунё янгиликлари

Ижтимоий тармоқлар платформалари ҳалигача фойдаланувчиларининг ёшини текширишда қийинчиликларга дуч келмоқда;

Metaнинг фақат тасдиқланган тадқиқотчилар учун мумкин бўлган LLaMa катта тил модели 4chanда тарқалди;

АҚШ махсус кучлари онлайн тарғиботни тарқатишда дипфейклардан фойдаланишни режалаштирмоқда;

WhatsApp фойдаланувчилари янгилашга рози бўлишмаса уни рад этишни осонлаштиради;

Facebook иловада хабарларни алмашиш функциясини тиклаш имкониятларини кўриб чиқмоқда;

Twitch яланғоч кишилар суратига нисбатан сиёсатини янгилади ва очиқдан-очиқ фейкларга тақиқ киритди;

Конгресс Байден маъмуриятининг TikTokни тақиқлаш бўйича ваколатини оширди;

Юта вояга етмаганларнинг ота-оналари розилигисиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи қонун қабул қилишни режалаштирмоқда;

Мактаб директорлари ота-оналарни TikTok орқали тарқаладиган ўқувчилар намойишларини қўллаб-қувватламаслик ҳақида огоҳлантирмоқда.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.7K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-03-09 14:08:15
Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини кафолатлаши, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилади - Жаҳонгир Ширинов.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K views11:08
Ochish/sharhlash
2023-03-09 12:52:13
Бугун соат 15:00 да Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган Ялпи мажлисда Конституциявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилади. Депутатларнинг саволлари, позиция ва хулосалари тингланади. Шу ернинг ўзида масъул қўмита барча саволларга жавоб беради.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Ялпи мажлис “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телерадиоканаллари, "UzReport" телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTube'даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
3.6K views09:52
Ochish/sharhlash
2023-03-08 19:36:25
9 март, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

Мавзу:
Маданий мерос агентлигининг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби ҳамда 2023 йилдаги устувор вазифалар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Маданий мерос агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари


Брифинг

Мавзу:
11 март куни “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашари тадбирлари юзасидан
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Ҳасан Саломов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
692 views16:36
Ochish/sharhlash
2023-03-08 07:00:24
Мунис аёллар, дилбар опа-сингиллар!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан юртимиздаги барча муҳтарама аёлларни самимий муборакбод этади!

Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва фаровонлик, касбий фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз. Ҳаётингиз баҳор фаслидай гўзалликка бурканган, хотиржамлик ва яхшилик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.4K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-03-07 15:24:51
АОКАда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрам тадбири ўтказилди

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида раҳбарият ва ходимлар иштирокида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Агентлик директори А.Ходжаев баҳор айёми билан барча аёлларни қутлаб, барча жабҳада, хусусан, Агентлик фаолиятида ҳам эришилаётган ютуқларда хотин-қизларнинг ўрни алоҳида эканлигини таъкилади.

– Аёлларимизнинг ҳаётдаги ноёб фазилатлари, яъни Она деган шарафли вазифалари ва масъулиятлари сабаб инсоният тарихи давом этиб келмоқда. Аёл ўз номи билан яратувчи, у келажак бунёдкорларини дунёга келтиради, камол топтиради ва ўзи ҳам эртанги кун истиқболи учун меҳнат қилади, деди А.Ходжаев сўзи давомида.

Байрамона кайфиятда бўлиб ўтган тадбир давомида раҳбар ўринбосарлари, мутасадди ходимлар ҳам ҳамкасб опа-сингилларни айём билан қутлаб, эҳтиромларини изҳор этишди.

Табдир якунида қимматбаҳо байрам совғалари улашилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.4K views12:24
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:40:25
Медиа макон: дунё янгиликлари

Йирик оммавий ахборот воситалари сунъий интелект чат-ботлари сабаб Google ва Microsoft компаниялари билан "жангга" тайёрланмоқда;

Байден маъмурияти Хитойга тегишли TikTok ва бошқа иловалар билан боғлиқ хавфларни бартараф этиш мақсадида кўпроқ ваколат бериши учун Конгрессга мурожаат қилиш масаласини кўриб чиқмоқда;

Фирибгарлар оила аъзоларининг овозига тақлид қилиш учун сунъий интеллект ёрдамида телефон орқали синтезланган овозлардан фойдаланишмоқда, бу улар учун минглаб долларга айланмоқда;

Apple компанияси ChatGPTга асосланган хабарлар қораламаси функциясини ўз ичига олган BlueMail номли электрон почта иловаси учун янгилашни тасдиқлашга рози бўлди;

ChatGPTнинг пайдо бўлиши овозли чат интерфейсларининг аввалги авлодлари, шу жумладан, Alexa ва Google Assistant ўз ишларини қанчалик ёмон бажарганини кўрсатди;

Сунъий интеллект билан такомиллаштирилган янги Bingда махфий "машҳурлар режими" мавжуд бўлиб, у саволларга Илон Маск, Том Круз, Тейлор Свифт ва бошқаларнинг овозлари билан жавоб беради;



Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.3K views11:40
Ochish/sharhlash
2023-03-06 20:16:34 Мамлакатимиз аёллари ҳамиша давлат раҳбарининг эътироф ва эҳтиромида

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни
байрами арафасида оиласига жонкуярлиги, шунингдек, иш фаолиятида фидойилиги билан жамоатчилик эътиборига тушган, Она ватанимизнинг истиқболли келажаги учун баркамол авлодларни вояга етказаётган, тарбия қилаётган, қолаверса бугунги кундаги ислоҳотларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган хотин-қизларни муносиб тақдирлаш мақсадида бир қатор фаол аёлларимиз Давлат раҳбари томонидан орден ва медалларга лойиқ топилди.

Тақдирланганлар орасида оммавий ахборот воситалари соҳасида кўп йиллик меҳнати ва тажрибаси билан эътирофга сазовор бўлган ходималар борлиги қувонарли ҳол. Хусусан:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Foreign Languages» телеканали хорижий тиллардаги илмий-маърифий ва бадиий дастурлар муҳарририяти бош муҳаррири Мирзаева Елена Садуллаевна"Соғлом турмуш" медали;

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими мутахассиси, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоси Исмадиярова Диларам Тулкуновна "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Президентимиз Фармони билан тақдирланган барча хотин-қизларни, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари соҳасида фидойи бўлган ҳамкасбларни юксак мукофотлар билан қутлайди ва келгусидаги фаолиятларига зафарлар тилайди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.7K views17:16
Ochish/sharhlash
2023-03-06 18:54:51
7 март, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: 2022 йилда Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсманга келиб тушган мурожаатлар ва амалга оширилган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилаётган ер ва кадастр назорати тадбирлари
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Агентлик ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.5K views15:54
Ochish/sharhlash