АОКАда ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун Агентликда директор А.Ходжаев ва мутасадди ходимлар Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг миссия раҳбари Альберт Йонсон ва медиа-аналитик Эльма Шехалич билан учрашди.
Учрашувда жорий йил 30 апрель куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган конституцион референдумга тайёргарлик ишлари оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиб борилиши ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Шунингдек, миссия таркибида иш юритувчи экспертлар билан зарурий маълумотлар ва амалий ёрдам юзасидан ҳамкорлик қилишга келишилди.
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт