Get Mystery Box with random crypto!

Анъанавий III Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўз ишини бошл | AOKA - Rasmiy kanali

Анъанавий III Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўз ишини бошлади

Бугун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада ҳар йили Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан «Китобсевар миллат» шиори остида ўтказиладиган III Республика «Китобхонлик ҳафталиги»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда нашриёт-матбаа, ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, публицистлар, китобсевар мухлислар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, III Республика «Китобхонлик ҳафталиги» 10-15 апрель кунлари бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасидаги тадбирлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, вилоятлар, туман (шаҳар)даги 200 дан ортиқ ахборот-кутубхона марказларида ўтказилиши белгиланган.

Батафсил


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт