Get Mystery Box with random crypto!

Бугун, 23 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар аген | AOKA - Rasmiy kanali

Бугун, 23 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «ОАВ фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий медиа трендлар» мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда АОКА ва Адлия вазирлиги мутахассислари, Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ҳамда маҳаллий журналистлар, шунингдек, онлайн шаклда ҳудудлардаги ОАВ ходимлари ҳам иштирок этди.

Ўқув семинари давомида «Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари»; «Оммавий ахборот воситаларида шахсга доир маълумотлардан фойдаланишнинг тартиби ва шартлари»; «Ахборот тарқатишда ҳаққонийликни таъминлаш зарурати. Фактчеккинг ўзи нима?»; «Мен фактчекерман»; «Оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги иштироки» каби мавзуларда маъруза ва тақдимотлар ўтказилди. ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

https://t.me/aoka_uz