Get Mystery Box with random crypto!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Р | AOKA - Rasmiy kanali

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидаги вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинади!

Аввалроқ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилган эди. Бироқ дастлабки танловнинг 3-босқичида номзодлар етарли балл тўплай олмагани сабабли қуйидаги лавозимга қайта танлов ўтказилади:

— Қорақалпоғистон Республикаси ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 22 декабрдан 31 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
____________

https://t.me/aoka_uz