Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамкорликда Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади Жорий | AGMK - OKMK | Расмий канал

Ҳамкорликда Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади

Жорий йилнинг 24-25-май кунлари Тошкент шаҳрида “Илмий-технологик тараққиёт шароитида олий техника таълими истиқболлари” мавзусидаги Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлари конференцияси ўтказилди.

Тадбирда ОКМК бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Саъди Шерматов иштирок этди.

Мазкур халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС” ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ билан “Илғор муҳандислик мактаби”ни ташкил этиш бўйича уч томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ҳамкорлик шартномасига кўра, 2025-2026 йиллар давомида "Илғор муҳандислар мактаби" ташкил этилади. Унда ёш мутахассислар ишлаб чиқаришдаги муаммолардан келиб чиқиб илмий тадқиқот ишларини амалга оширишади. Шу билан бирга “МИСИС” университетининг тажрибали профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.

Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter