Get Mystery Box with random crypto!

АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔

Telegram kanalining logotibi antidemidrol — АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔 А
Telegram kanalining logotibi antidemidrol — АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔
Kanal manzili: @antidemidrol
Toifalar: Ko‘ngilchak , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 550
Kanalning ta’rifi

Жиддий пост ва юморлар

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-01-14 17:27:47 #Қўшниларвадомчилик

- Домимизани гўзал қизи сизни байрам билан табриклайди!
-Ўзи келолмадими табриклагани
- Мана туримману! Настренаниям туширасде шунақа гаплариз билан!
-Хўп, узр
- Арзимасаям кўпни ўрнида, мана совға сизга!
- Рахмат, не арзимасакан, асосийси эътибор-ку! Омале опчиқмаганиздаям қаттим хафа бўлардимде
- Биламан, байрам кемасдан размериззи айтиб юрувдиз, воллоху аълам дип
- Ўроқда йўқ, бошоқда йўқ Бойфрендга бир корзинка импорт парфюмерия юбордизу, чеккасига импорт кўйлаккача тикка қўйиб, байрамли қилиб Биз арзимасмидик
- Вуйй уйда ўтирадиган кеннейилага ўхшаб ҳаммаёдан хабариз бор-а
- Ҳа энди қийшу қулоқ, эшитиб, очкили бўлсаям кўз кўрарканде бўвотган ажобтовур ҳодисаларни
- Кўрмий, эшитмий қосаям бурниз хид билади сиззи Ташенг шу одатиззи, яхшимас, домдаги ишлага аралашуриш
-Хўп
- Ёмон бўсезам, омон бўлинг! Бўпти ман чиқдим, уйда меҳмон борийди
1.3K views14:27
Ochish/sharhlash
2021-01-10 07:59:18
1.4K views04:59
Ochish/sharhlash
2021-01-10 07:58:26 Тушда. Бахриддин Асрор

Шеърни дубляж актёри, соҳировоз, сўз устаси Санжар Саъдуллаев ўқиган.
1.3K views04:58
Ochish/sharhlash
2021-01-08 19:08:16
7.4K views16:08
Ochish/sharhlash
2021-01-08 19:07:32 "Тошкент ситилик шум бола" кўриб бир маза қилинглар. Тренддаги барча мавзулар киритилган.

Муаллиф: Ориф Султонов, Бахриддин Асрор
Режиссёр: Ориф Султонов
Муҳаррир: Бахриддин Асрор
Ролларда: Искандар Хамроқулов бошчилигидаги "Ажабханда" жамоаси актёрлари
Оператор ва тасвир режиссёри: Нозим Хожиев.
1.8K views16:07
Ochish/sharhlash
2021-01-08 17:15:53 ​​Бугун Ўзбекистон халқ шоири марҳум устоз Анвар Обиджон туғилган кун!

Мен болалигимда меҳр қўйиб, Анвар Обиджон устознинг асарларини ўқиб улғайдим. Адашмасам 70-80 фоиз асарларини ёддан билардим. Айниқса уста Гулматнинг ғазалларини ва бошқа ҳажвий шеърларини ёддан айтиб берардим. Ҳажвчиликка у кишининг асарларига ишқибоз бўлиб қўл урганман. Катта шоир бўлсалар, учрашиш насиб этармикин деган ўй доим миямда чарх урарди. Ҳажвияларимни "Табассум" радиожурналида, маҳаллий ва Республика матбуотида бериб боришарди. Кейинчалик қоралаб қўйдиму, насиб қилса Анвар Обиджонга олиб бораман, кўрсатаман ва китоб қилиб чоп эттираман деган орзу билан юрдим. 2010 йили мен орзу қилган кун келди. Эсимда биринчи борганимда, қўрқув, ҳаяжон билан кириб борганман.
Ўша куни уйларида мен билан бирга марҳум Турсунбой Адашбоев, шогирдларидан журналист Соҳибжон Алижонов, Muhammad Temur A'zam ва мени олиб борган Анвар ака Жабборов бор эдилар. Роса меҳмондорчилик, мушоира бўлди. Гулматхонлик ҳам қилдик. Устознинг самимийлиги, камтарлиги ва олийжаноблигини кўриб хавотирим йўқ бўлди ва ниятимни уялиброқ айтдим. Қораламаларимни ташлаб кетдим.
Шу даражада эътиборли инсон эдиларки, ҳар куни ўқиб, қаерига нима ўзгартириш киритишни эринмай, қўнғироқ қилиб, айтардилар. Шахсни, миллатни эмас, иллатни устидан кулса халқона хажвия бўлади, биров оғринмайди дердилар. Хатто лақаблар тўғрисидаги хангомаларимни ўқиб, ҳар бир лақаб эгасидан розилик олинг деб тайинладилар. Шунга ўзи бир йил вақт кетди.
2014 йил китоб нашрга тайёр бўлди ва ўзларининг сўзбошлари билан нашр қилинди. Кейинчалик ҳам кейинги китобимга кўп бориб, маслаҳатларини олдим. Деярли тайёр бўлиб қолганиди. Кузгача нашр қилдирамиз деганидилар. Армон бўлиб қолди...
У инсондан энг кўп ўрганганим адабиёт, ижодгина эмас, инсоний фазилатлар ибрат бўлиб қолди, йўлларини беришни сўраганимда фазилатлариниям доим сўрайман.
Устозимдан бир умр миннатдорман, доим ҳақларига дуодамиз! "Энг аввал яхши одам бўлиш керак, кейин яхши шоир (ёзувчи) бўлади" - деган эдилар.
Оллох рахматига олсин, жойлари жаннатда бўлсин илохим!
1.1K views14:15
Ochish/sharhlash
2021-01-01 20:54:11 Дадамга марҳамат айла, ундаги дардни Ўзинг кўтар!" Кейин яна кўзларимни уйқу

босиб, бомдоддан олдин озгина ухлаб олдим.
Шу он бирдан: "Эй қиз, сен кимсан, бу ерда нима қилаяпсан" – деган овоз келди. Овозни эшитиб у ёқ-бу ёққа алангладим, лекин ҳеч кимни кўрмасдим. Кейин иккинчи марта такрорланди. Қарасам, овоз эгаси дадам экан. Ўзимни тутиб тура олмасдан, хурсандлигимдан дадамни қучоқлаб олдим. Дадам эса, мени ўзидан узоқлаштириб, «астағфируллоҳ» деди ва:
- Аллоҳдан қўрқ, сен менга ҳалол эмассан, деди. Мен қизингиз Асмо, дедим. Шунда дадам жим бўлиб қолди. Дўхтирларнинг олдига чиқиб буни айтдим. Улар дадамни кўриб ҳайратда қолдилар. Америкалик доктор синиқ араб тилида дудуқланиб:
- Субҳаналлоҳ! – дея олди холос. Бошқа бир мисрлик доктор: - "Суякларга улар чириб кетгандан кейин жон киргизадиган Аллоҳ покдир!" маъносидаги оятга ўхшаш сўзни айтди. Дадам эса тушунтириб бермагунимизча нима бўлганини билмай турди. Кейин йиғлаб: "Аллоҳ Ўзи энг яхши сақлагувчидир ва у солиҳ кишиларни дўст тутади"- деди".
Аллоҳга қасамки, авариядан олдан зуҳо намозини ўқишлик учун ният қилганимни эслайман, холос. Билмадим, уни ўқидимми, йўқми?!" - деди. Аёли айтади: "Абу Асмо уйимизга аввал таниганимдек қайтиб келди. Ҳозир у 46 ёшга кириб қолди. Бир ўғил фарзанд кўрдик. Ҳозир икки ёшга қадам босяпти. Эримни менга 15 йил ўтиб қайтариб берган, унинг қизини саломат сақлаган ҳамда мени дунёдан унутилган ҳолатида ҳам эримга вафодор бўлишга ва ихлос қилишга муваффақ қилган Аллоҳ ниҳоятда Пок Зотдир. Шунинг учун дуони тарк қилманглар, чунки дуо қазони қайтаради. Ҳамда ким Аллоҳни назарида тутса Аллоҳ уни назарида тутади. Ота-оналаримизга яхшилик қилишни унутмайлик. Билайликки, ишларни юргизиш ва уларни ўлчовлаб қўйиш Аллоҳнинггина қўлидадир. Бошқа ҳеч кимса буни қила олмайди".
Бу қиссамни мен ибрат учун айтиб бердим. Шояд Аллоҳ уни дунё йўллари торайиб, мусибатлари катталашган, олдида ҳамма эшиклари беркилиб, нажот йўллари кесилиб қолган кишиларга фойдали қилса. Дуо билан осмон эшигин қоқинг ва ижобат қилинишликка аниқ ишонинг. Охирги сўзимиз Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Умид узманг, фақат шу Аллоҳга дуо қилинг. Аллоҳ субҳонаҳу ҳақида чиройли гумон қилинг".

Ушбу ҳикоя интернет манбаларидан олинди.
1.3K views17:54
Ochish/sharhlash
2021-01-01 20:54:11 Таъсирли ҳикоя

(Ўн беш йил давомида мияси ўлик бўлган киши ҳақида ажойиб ҳикоя)

Бир аёл 1415 (ҳижрий) йил эрида содир бўлган қиссани ҳикоя қилади:
Эрим ёш, ҳаётга қизиқиши кучли, ҳаракатчан ҳамда ниҳоятда келишган, чиройли йигит эди. Диндор, чиройли хулқ эгаси ҳамда ота-онасига кўп яхшилик қилувчи инсонлар тоифасига кирарди. Ҳижрий 1390 йил турмуш қурдик. У билан бирга бошқа саудиялик оилалар сингари отасининг уйида яшардик. Ота-онасига қилган яхшилигини кўриб ҳайратга тушардим. Аллоҳга мен учун бу эрни насиб қилгани учун ҳамд айтардим. Тўйимиздан бир йил ўтиб қиз фарзандли бўлдик. Кейинроқ эримнинг иши мамлакат шарқидаги минтақага кўчди. У бир ҳафта ишига кетиб, ўша ерда қолар ва келиб уйимизда бир ҳафта бўларди. Уч йил мана шундай ўтди. Бу орада қизим тўрт ёшга тўлди. 1395 йил рамазон ойининг 9-куни, уйимизга қайтаётиб Риёзда машинаси ағдарилиб кетиб автоҳалокатга учради ва касалхонага ётқизилди. У кома ҳолатига тушди. Даволаётган мутахассис шифокорлар эримнинг мия фаолияти умуман тўхтаганини ва 95 фоиз мия ҳужайралари талофатга учраганини айтишди. Бу воқеа бизга жуда ёмон таъсир қилди. Хусусан, унинг ёши ўтган ота-онасига эзилиб кетди. Отасини қаттиқ яхши кўрадиган Асмо қизимизнинг саволлари ичимни тирнарди. Дадаси унга яхши кўрадиган ўйинчоғини олиб беришни ваъда қилганди. Биз ҳар куни навбатма-навбат эримнинг ҳолини билгани бориб турардик. Лекин унинг ҳолати ўзгармасди. Беш йил ўтганда, баъзи одамлар менга қозиликка бориб, эримнинг мияси ўлганлиги ва у тирилишлигига умид йўқлигини айтиб қозидан талоқ олишлигимни маслаҳат берди. Баъзи шайхлар эр кишининг мияси ўлганлиги аниқ бўлса аёл киши талоқ олиши мумкин, деб фатво берди. Бироқ мен бундан қатъиян бош тортиб, модомики эримнинг жасади ер устида экан талоқ олмаслигимни айтдим. Ёки бошқа ўликлар сингари дафн қилинсин ёки Аллоҳ бир ишга бошлагунча уни мендан айирмасинлар дедим.
Кейин бор эътиборимни қизчамга қаратдим. Қизимга Қуръон ёдлатиш мақсадида мадрасага олиб бордим. У ўн ёшга тўлмасдан Қуръонни тўлиқ ёд олди. Кейинчалик қизимга отасига нима бўлганини айтдим. У доим отасини ёдга олар, гоҳида йиғлар, гоҳида ичига ютар эди. Қизим диндор қиз бўлганди. Ҳамма фарз намозлирини ўз вақтида ўқирди. Етти ёшга тўлмасдан кечанинг охирида туриб ибодат қиларди. Раҳматли бувиси ва боболари билан биргаликда менга уни чиройли тарбия қилишни муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар айтаман. Қизим мен билан бирга вақти-вақти билан дадасини кўргани борар, баъзида эса салом йўллар, шунингдек, дадасининг номидан садақалар қиларди. 1410 йил кунларидан бирида қизим менга қараб: "Эй онажон, мени дадамнинг олдида қўйиб кетинг, бу кеча дадамнинг ёнида ётиб қолай" – деди. Бир оз иккиланиб турдим-да, кейин рози бўлдим. Қизим айтади: Дадамни ёнига ўтириб “Бақара” сурасини ўқий бошладим. Уни ўқиб битирдим. Кейин мудроқ босганди, ухлаб қолдим. Турсам, гўё юзимни табассум қоплагандай, қалбим эса ором олгандай бўлди. Шунинг учун ўрнимдан туриб, таҳорат қилдим ва Аллоҳ қодир қилгунча намоз ўқидим. Сўнг намозгоҳимда иккинчи марта мудроқ босди. Лекин худди бир киши менга:
- Тур, қандай қилиб Раҳмон Зот уйғоқ бўлса, сен ухлайсан?! Аллоҳ бирон бандасини қуруқ қайтармайдиган бу ижобат соатида қандай ухлайсан, дегандай бўлди. Худди бир йўқотган нарсамни эслагандай бўлиб турдим. Қўлимни кўтардим, дадамга қарадим, кўз ёшларим тўлиб оқаётган эди, дуо қилдим: "Эй Роббим, Эй тириклик ва қайюмлик сифатига эга Зот! Эй Жаббор! Эй Буюк Зот! Эй ҳамма нарсадан олийликдаги Зот! Эй Раҳмон! Эй Раҳийм! Мана бу менинг дадам. Сенинг бандаларингдан биридир, унга мусибат етди, биз эса сабр қилдик ва Сенга ҳамдлар айтдик. Сен бизга қазо қилган ҳукмингга рози бўлдик". "Эй Аллоҳ, у Сенинг хоҳишинг ва раҳматинг остидадир!" "Эй Аллоҳ! Эй Айюбга дардидан шифо берган, Мусони онасига қайтарган, Юнусга балиқ қорнида нажот берган ва оловни Иброҳимга совуқ ва саломатлик қилган Зот! Дадамга тушган дарддан Ўзинг шифо бергин!" "Эй Аллоҳ, дадамни умид йўқ ҳолатда дейишди. Эй Аллоҳ, қудрат ва буюклик Ўзингдадир.
1.2K views17:54
Ochish/sharhlash
2020-12-22 16:45:19 ТАҚВОДОР ЎҒРИНИНГ САОДАТИ

У илмни то насибасини олгунигача излади. Шайх унга ва уни дўстларига: “Инсонлардан баландда бўлманглар, албатта олим модомики қўлини дунё матоҳларига чўзар экан, унда яхшилик йўқдир. Ҳаммангиз боринг ва отангизни касби билан шуғулланинг, бунда Аллоҳдан тақво қилинг”, деди.

Ўша йигитлардан бири онасини ёнига бориб отаси қайси касб билан шуғуллангани ҳақида сўради. Онаси ажабланди ва: “Отанг Аллоҳнинг ҳузурига кетган бўлса уни касбини сўраб нима қиласан. Бориб бошқа касб топ, отангнинг ишини қўй”, деди. Боласи мажбурлайвергач, отасининг касби ўғрилик бўлганини хоҳламайгина айтди.

Ўғли унга: “Шайхимиз бизни отамиз қилган барча ишни қилишга ва бунда Аллоҳдан тақво қилишга буюрдилар”, деди. Онаси оҳ тортиб юборди ва ўғрида қандай қилиб тақво бўлиши мумкинлиги айтиб ўкинди. Бола ғафлатда эди ва: “Шайхим шундай деган”, деди.

Сўнг кетди ва ўғрилар ўғрилик қилишда қўллайдиган усуллар ва ўғрилик йўлларини ўрганди. Ва илк ўғрилигига киришди, ҳуфтон намозини ўқиди ва инсонларни уйқуга кетишларини кутди. Ва отасини касбини шайхи айтганидек тақво билан қилиш учун чиқди. Ён қўшнисидан бошлади, бирдан шайхининг тақво билан қилинг, деган гапи ёдига тушди ва қўшнига озор бериш тақводан эмас деб, кейинг уйга ўтди ва ўзига ўзи айтди: “Бу етимларнинг уйи бўлса, Аллоҳ уларни молларидан ейишни ман этган”.

Йўлида давом этди, бой тижоратчининг уйига бориб тўхтади. Бойнинг биттагина қизи бўлиб, одамлар уни ҳожатидан ортиқ моллари кўплигини билар эди. Ва шу уйга киришга қарор қилди. Эшикни очди ва ичкарига кириб кенг уйларни, кўп хоналарни кўрди, моллар турадиган жойни топгунча уйда айланди. У ердаги олтинлар ва кумушларга тўла сандиқни очди. Энди олмоқчи бўлиб турганда шайхининг гапи ёдига тушди ва бу тижоратчи ҳали закотини адо қилиб улгурмаган бўлса-чи, деган хаёлга борди. Бойнинг дафтарини олиб ўзи билан олиб кетган кичик фонарни ёқди ва ҳисоблай бошлади. У ҳисобга жуда моҳир эди. Ҳисоблаб бўлгач, закот учун ажратилган пулларни бир четга олиб қўйди, ҳисоблашга шунчалик киришиб кетганидан вақт ўтганини сезмай қолди. Қараса, бомдод вақти бўлибди.

Тақво қилиб аввал намоз ўқийман, деб ҳовлига чиқиб таҳорат қилди ва намозга иқома айта бошлади. Уй эгаси уни эшитиб чиқди, ҳайратда лол қолди. Фонар ёқиқлиги учун сандиқ очилганини кўрди ва: “Сен кимсан?”, деди. Ўғри эса: Аввал намоз кейин калом, деди. Таҳорат қилиб кел бирга намоз ўқиб олайлик, уй эгаси имомлик қилиши керак”, деди. Уй эгаси унда қурол бўлса-чи деган ҳадикда айтганини қилди. Аллоҳ билади қандай намоз ўқиганини.

Намоз тугагандан сўнг ўғридан кимлигини ва нима қилаётганини айтишини сўради. У ўғрилигини айтди. Бой эса дафтарини нима қилганини сўради. Ўғри унга олти йилдан буён чиқармаган закотини ҳисоблаганини ва жойига қўйиш учун ажратиб қўйганини айтди. Тижоратчи эсидан айрилай деб: “Бу нима деганинг, жинни бўлганмисан?”, деди. Ўғри ҳаммасини айтиб берди.

Тижоратчи унинг гапларини эшитиб бўлгач унга яхшилаб назар солди ва уни чиройли ва ақлли эканини кўрди. Хотини ёнига бориб бўлган воқеани айтиб, қайтиб ўғрини олдига келди ва: “Сенга қизимни никоҳлаб берсам, ўзингни эса шахсий ҳисобчим қилиб олсам, нима дейсан? Онанг биз билан шу ерда яшайди, деди. Ўғри рози бўлди, тонг отгач гувоҳлар чақирилди ва никоҳ ақди боғланди.
1.2K views13:45
Ochish/sharhlash
2020-12-22 16:34:36 ​​Бир куни кўчада сайр қилиб юрган киши йўл четида ўтирган кекса одамни кўриб қолди. У мўйсафиднинг қаршисига келиб, мурожаат қилди:

– Отахон, улуғ ёшли инсон экансиз, анчагина узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтгансиз. Шубҳасиз, жуда доно бўлсангиз керак. Айтинг-чи, мана, мен ёш ва кучлиман-у, аммо ҳеч қаердан иш топа олмаяпман, ўғлим гиёҳвандликка берилди, қизимни ҳам яхши тарбиялай олмаяпман, аёлим эса кун бўйи уйда ўтирса ҳам, ҳеч қаерга қарамайди. Хўш, мен бу вазиятда қандай йўл тутишим керак? Нима қилсам, буларнинг ҳаммасини ўзгартира оламан?

Қария жавоб берди:

– Эшигинг устига кичкинагина тахтача осиб, унга “Ҳамиша шундай бўлавермайди” деб ёзиб қўй.

– Шу холосми? – ҳайрон бўлди эркак.

– Шу холос, – жавоб қилди кекса киши.

У уйига бориб, қария айтгандек қилди. Бир қанча вақт ўтгач, унинг ўғли гиёҳвандликни ташлади ва ҳатто қилган иши гуноҳ эканини тан олиб, тавба қила бошлади. Қизи ёш билан йигит билан яхши кўришиб, оила қурди. Аёли ҳам ўзгарди ва рисоладаги бекага айланди. Эркакнинг ўзи эса сердаромад ишга жойлашди ва кўп ўтмай, ҳатто машина сотиб олди.

Кунларнинг бирида у таниш кўчадан ўтиб бораётиб, икки йилча олдин кекса мўйсафидни учратган жойида тўхтади. Қария ҳали ҳам шу ерда ўтирганди. Эркак унинг олдига яқинлашаркан, машинадан тушмаган ҳолда, унинг ойнасини очиб, сўз қотди:

– Ҳа, бобой, ҳалиям ўтирибсизми? Мен бўлса, кўриб турганингиздек, анча нарсага эришдим. Ўғлим гиёҳвандликни ташлади, энди у тақволи йигит, қизим севиб, севилиб турмушга чиқди. Аёлим ҳам яхши рафиқага айланди. Ўзим ишга жойлашдим ва энди ишхонамда мартабали бошлиқман. Сиз эса ҳалиям ўшандек ўтирибсиз, нўноқ чол! Хўш, энди менга нима деб маслаҳат берасиз?

Бу гаплардан қариянинг чеҳраси ўзгармади, аксинча, у суҳбатдошига хотиржам тикилганча, деди:

– Ҳалиги тахтача бор эди-ку, шуни олиб ташламагин…

Русчадан Муҳаббат Шарифова таржимаcи. Ziyo.uz сайтидан олинди
1.9K views13:34
Ochish/sharhlash