Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода фуқаро эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб қўйди Бухоро Д | ANOR TV

Бухорода фуқаро эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб қўйди

Бухоро Давлат университети талабалар турар жойи қозонхонаси ишчиси ўзини отиб қўйди ва воқеа жойида вафот этди.

Аниқланишича, университет ётоқхонасига қарашли қозонхона ишчиси, 33 ёшли фуқаро Х.М. ётоқхонага яқин манзилда турган ўз автомашинасига ўтирган ва ёнида бўлган пневматик қуролни қўлига олган ва эҳтиётсизлиги сабаб тана қисмига яқин тутган ҳолда тепкини босиб юборган. Оқибатда узининг чап кўкрак қисми жароҳатланган.

Х.М. автомашинасидан тушиб, ётоқхонанинг биринчи қаватида жойлашган тиббиёт пунктига биринчи ёрдам сўраб борган. Биринчи ёрдам кўрсатилган, бироқ қон йўқотиши оқибатида у вафот этган.

@ANORTV