Get Mystery Box with random crypto!

Экология вазирлиги Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтириш учу | ANOR TV

Экология вазирлиги Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтириш учун 12 та таклиф берди:

АИ-80 русумли бензинидан фойдаланишни тақиқлаш;
Куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00 дан10:00 га қадар ва 17:00 дан 20:00 га қадар) вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ юк машиналари ҳаракатини чеклаш;
2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги машиналар ҳаракатини тақиқлаш, улар электромобилга ўтиши учун турли имтиёзлар бериш;
тирбандликларни камайтириш учун “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш;
шаҳарнинг диққатга сазовор кўчаларида машиналардан ҳоли ҳудудларни ташкил қилиш;
жамоат транспортини тўлиқ электр, газ-баллон ёқилғиси турларига ўтказиш;
қурилишга (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид объектлар бундан мустасно) мораторий (вақтинча тўхтатиш) эълон қилиш;
Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш;
сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;
иссиқлик марказларида мазутдан фойдаланишни кескин тақиқлаш;
тупроқ зарралари кўчишининг олдини олиш учун “яшил белбоғ”лар барпо этиш;
ҳавонинг сифатини эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш.

@ANORTV