Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Ўзбек | Andijon viloyati Prokuraturasi

Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 йилдаги ПҚ - 172-сонли қарори ижроси юзасидан Хонобод шаҳрида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Хусусан, жорий йилда Хонобод шаҳрида "Фозилмон" ва "Янги ҳаёт" МФЙ ҳудудлари "обод қишлоқ ва Обод маҳалла" дастури доирасида ўрин олган 2 та маҳалла ва қишлоқда қурилиш таъмирлаш ва бошқа турдаги ишларни амалга ошириш белгиланган.

Дастурда 8,3 км ички йўл, 2 та ичимлик суви таъминоти, 2 та электр таъминоти, 41 та уй - жой фонди, 2 та алоқа, ахборотлаштириш объекти ҳисобланади.

Йиғилишда, вилоят прокурори дастур асосида амалга оширилган ишлар билан танишиб, соҳа мутасаддиларига ушбу йўналишда ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

https://t.me/andijonprokuraturasi