Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Хо | Andijon viloyati Prokuraturasi

Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Хонобод шаҳрида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 20 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди.

Шундан 16 таси жойида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган бўлса, 2 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган 2 та мурожаатлар ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Мисол учун, фуқаро М.Каримова ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, тикув фабрикасига ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Бу тадбирлар вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларида давом эттирилмоқда.

@uzbprokuratura