Get Mystery Box with random crypto!

Инсон организми 24 соат бўйи. #Тунги_соат_1да: Айни шу вақ | Anatomiya audiodarslik

Инсон организми 24 соат бўйи.

#Тунги_соат_1да:

Айни шу вақтда инсон ширин уйқуда бўлсада, организми ҳар қандай касалликларни сеза олади. Бўлар-бўлмас товушга ҳам уйғониш мумкин.

#Тунги_соат_2да:

Жигардан бошқа тананинг барча қисмлари пассив ҳолатда бўлади. Жигар айни шу дамда организмдаги заҳарларни ўлдиради.

#Тунги_соат_3да:

Тана тўлиғи билан секин ишлай бошлайди. Бу вақтда инсоннинг қон босими энг қуйи босқичда бўлади. Нафас олиш ва қон томирлари жуда секин ишлайди.

#Тунги_соат_4да:

Қулоқнинг эшитиши яхши ишлаб, салгина овоз эшитилса ҳам одам дарров уйқудан уйғонади. Статистикага кўра беморларнинг кўпи шу вақтда кўз юмар экан.

#Тонгги_соат_5да:

Буйраклар бир қолипда ишлаб, шу маҳалда турганлар кун бўйи тетик юра олади. Одамларнинг кўпчилиги тонги 5да умуман туш кўрмайди.

#Тонгги_соат_6да:

Қон босими кўтарилиб, юрак уриши тезлашади. Агар инсон ўзи ухлаб ётса ҳам, унинг бадани уйғоқ бўлади.

#Тонгги_соат_7да:

Соат еттида организм вируслар билан бактериялардан тозаланди.

#Тонгги_соат_8да:

Тана дам олиб, жигар ҳар қандай заҳарли моддалардан тозаланиб, дам олади. Бу вақтда спиртли ичимлик ичилганда бошқа вақтдагига нисбатан жигарга катта зиён етади.

#Эрталаб_соат 9да:

Инсон руҳий жиҳатдан фаол бўлиб, касални сезмай қолади. Юрак шу дақиқаларда яхши ишлайди.

#Соат_10да:

Одам соат ўндан тушгача ҳар қандай оғир ишни бажара олади. Сабаби организм кучга тўлган бўлади.

#Соат_11да:

Юракнинг уриши секинлаб, бир қолипга туша бошлайди. Оғир ишларни қилишда ҳаммадан ҳам мускулларга, мияга куч келади.

#Соат_12да:

Қоринни ўта тўйғазиб олиш ярамайди. Сабаби бу вақтда барча организм ҳаракатда бўлиб, ошқозонга қаттиқ куч келади.

#Соат_13да:

Жигар “дам олиш”га чиқиб, қон айланиши кучаяди. Қанчалик ҳаракат қилсангиз ҳам организм дам олишни хоҳлаб, сизни иродангизни енгади.

#Соат_14да:

Бадиий қилиб айтганда бу вақтда инсон организми тўла дам олиб, сизга умуман бўйсунмайди. Юрак уриши бошқа вақтдагидан пастлашади.

#Соат_15да:

Барча органлар уйғониб, овақтга иштаҳа пайдо бўлади. Қандай овқат ейишдан қитъий назар, ошқозонда яхши ҳазм бўлиб, семиртирмайди.

#Соат_16да:

Қондаги қанд миқдори ошади. Бу вақтда ширинлик истеъмол қилишдан воз кечганингиз маъқул.

#Соат_17да:

Энергиянгиз ошиб-тошмаса ҳам, организмнинг ўзи қора ишга яроқли бўлади. Аксарият спортчилар соат 5дан 7гача машқ қилади.

#Соат_18да:

Ҳеч қандай иш бўлмаса-да, организм ҳаракатда бўлишни хоҳлайди. Руҳий фаоллик шу дақиқадан бошлаб пасая бошлайди.

#Соат_19да:

Қон босими кўтарилиб, инсон руҳияти барқарор ҳолатда бўлгани билан асаб зўриқиб туради. Бош оғриқлари борлар учун қийин вақт.

#Соат_20да:

Барча нарса ҳаракатда бўлади. Айниқса ҳайдовчилар учун қулай вақт. Инсон организми тезликни хоҳлаб қолади.

#Соат_21да:

Инсоннинг руҳий ҳолати жойига қайтади. Шу вақтда студентларга ёки актёрларга текст ёдлаш учун қулай вақт ҳисобланади.

#Соат_22да:

Тана ҳарорати пасаяди, юрак уриши секинлашиб, организм тинчликни хоҳлаб қолади.

#Соат_23да:

Тана дам олишга ҳозирланиб, ҳаракатни ёқтирмайди. Мия маълумотларни ёмон қабул қилгани сабабли китоб ёки газета ўқиш тавсия қилинмайди.

Соат 24да:

Куннинг охирги соати туш кўришга қулай вақт. Биргина тана эмас, инсоннинг мияси ҳам бир кунлик хулосани чиқариб, ўзига керакли нарсаларни илғаб олади.
Сизга Хайрли тун ……