Get Mystery Box with random crypto!

БУЮК СОҲИБҚИРОН Тарих деса гавдаланар Соҳибқирон, Жанггоҳлард | Amir Temur va Temuriylar tarixi

БУЮК СОҲИБҚИРОН

Тарих деса гавдаланар Соҳибқирон,
Жанггоҳларда ўтди умри давр-y даврон.
Олов бўлиб ёнар эди юрти учун,
Писанд эмас унга сира мўғул бир хон.

Кишнаб турар тулпори ҳам асл «Ўғлон»
Ғалабага йўл солади, бирга ҳар он.
Амир Темур Соҳибқирон юрт сарҳадин,
Бузган ёвни аямайди, қўймас омон.

Аммо унинг юрагини ўртар армон,
Хоинларга ён босдику Тўхтамишхон.
Терек дарё не тарихга бўлди гувоҳ,*
Хиёнаткор дил дўстидан куйди ёмон.

Ҳар инсонда дўст бўлади яхши-ёмон,
Моҳир жангчи бўлса ҳамки Соҳибқирон.
Юрагини кемиргандир улкан азоб,
Буюкларда бўлар ахир буюк армон.

Лекин сира сўнмас унинг жадал шаҳди,
Халққа тинчлик бағишламоқ унинг аҳди.
Фаровон ва обод бўлсин дея юртим,
Адолатга қурилганди унинг тахти!

* Терек дарёси қирғоғидаги жангда Амир Темур ота-бола тутинишган хоин Тўхтамишхонни қўшинини тор-мор қилиб,уни номини тарих зарварақларидан ўчириб юборади.

Қирғизова Маъсуда

Каналимиз @AmirTemurtarixi