2023-09-06 13:22:59
Бугун фойдаланишга топширилган ерости йўлаги ҳақида муҳим фактлар
- Ушбу ерости йўлаги ОКМК хомийлигида қурилган бўлиб, жами 4 млрд сўмдан ошиқ маблағ сарфланди.
- Ер ости йўлагининг қурилиши тендер ғолиби бўлган "Orion Prom Tex Servis" МЧЖ пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилган.
- Ерости йўлагининг узунлиги 34 метр, чуқурлиги 4,5 метр, эни 4 метр, баландлиги 2.5 метр.
- Кириш ва чиқиш қисмига жисмоний имконияти чекланганлар учун пандуслар ўрнатилган.
- Йўлакнинг кириш-чиқиш қисми 40та зинадан иборат, ушлаб тушишга қулай бўлиши учун перилалар қўйилган.
- Шунингдек, йўлак деворлари гранит билан пардозланди. Ёғингарчилик кунларида йўлакнинг кириш қисми қуруқ бўлиши учун лексан билан ёпилиб, сувларнинг чиқиб кетиши учун ҳар икки томонга дренаж тизими ўрнатилди.
- Йўлак хавфсиз бўлиши учун 24 соат ёруғлик тизими билан таъминланиб, келгусида кузатув камераси қўйилиши белгиланган.
- Йўлак Тошкент вилоятидаги 7та шаҳар орасида ягона йўлак ҳисобланади.
Online mustang taxi 1052
16.3K views10:22