Get Mystery Box with random crypto!

Бугун фойдаланишга топширилган ерости йўлаги ҳақида муҳим факт | Olmaliq hayoti | Allohning panohida



Бугун фойдаланишга топширилган ерости йўлаги ҳақида муҳим фактлар

- Ушбу ерости йўлаги ОКМК хомийлигида қурилган бўлиб, жами 4 млрд сўмдан ошиқ маблағ сарфланди.

- Ер ости йўлагининг қурилиши тендер ғолиби бўлган "Orion Prom Tex Servis" МЧЖ пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилган.

- Ерости йўлагининг узунлиги 34 метр, чуқурлиги 4,5 метр, эни 4 метр, баландлиги 2.5 метр.

- Кириш ва чиқиш қисмига жисмоний имконияти чекланганлар учун пандуслар ўрнатилган.

- Йўлакнинг кириш-чиқиш қисми 40та зинадан иборат, ушлаб тушишга қулай бўлиши учун перилалар қўйилган.

- Шунингдек, йўлак деворлари гранит билан пардозланди. Ёғингарчилик кунларида йўлакнинг кириш қисми қуруқ бўлиши учун лексан билан ёпилиб, сувларнинг чиқиб кетиши учун ҳар икки томонга дренаж тизими ўрнатилди.

- Йўлак хавфсиз бўлиши учун 24 соат ёруғлик тизими билан таъминланиб, келгусида кузатув камераси  қўйилиши белгиланган.

- Йўлак Тошкент вилоятидаги 7та шаҳар орасида ягона йўлак ҳисобланади.

Online mustang taxi 1052