2022-08-27 21:54:11
Якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилиндиБу ҳақда ДТМ маълум қилди.
Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.
my.dtm.uz сайти орқали:
my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
mandat.dtm.uz сайти орқали:
mandat.dtm.uz сайтининг “Bakalavr-2022” бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
SMS хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):
@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot
QR-код орқали:
Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.
Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади, бориб кўриш мумкин.
Барчага омад тилаймиз!
@xushnudbek
9 viewsAbbosbek Tojiboyev, 18:54