Get Mystery Box with random crypto!

​​Бизда шундай одамлар туркуми борки, бирор ерда навбатда тург | Akbar Yarashbaev

​​Бизда шундай одамлар туркуми борки, бирор ерда навбатда тургандами, ёки бошқа ердами касбингга қизиқиб кўради, буни ёмон ери йўқ албатта. Лекин кейин шунга қараб берадиган саволлари асабингни ўйнайди. Масалан:

- Ака нима соҳада ўқис?
- Инглиз тили
- Инглизчада бироннима денгчи

-Ака соҳез нима?
- Халқаро муносабатлар
- Расия кушлими ё Америками?

-Ука нима иш қилас
-Дизайнерман
- Хм чеварчилими, ўғил болага мос иш топсенг бўмедими

-Синим нима иш қилас?
- Врачман
- Мени чота кўзимни юмсам товоним ориди нимаданикина шу?

- Ука нима иш қилас?
- Программистман
- Хм, тел тузатасми?
-Йўқ программа, код ёзаман
-Телимга программа ўрнатбермесми?

-Ака нима иш қилас?
-Банкирман
-Қоғоззи курси неччи бўвотти ака?

- Ака нима иш қилас?
- Военнийман
- Силада ойлик каттая? Қанча?

- Ака нима иш қилас?
- Хокимятта ишлиман
- Ие битта ер бориди шуни менга ҳал қиберилар, хизматига турберамиз

- Ака нима иш қилас?
- Сиёсий партияда ишлайман
- Нима у?

-Синим нима иш қилас?
- Гинекологман
- Ишила яхшия силарди?

Каналга уланиш @nurbekalimov