Get Mystery Box with random crypto!

Китобни нега ўқиймиз? Бу фикр исталган китобхон айниқса бадий | Akbar Yarashbaev

Китобни нега ўқиймиз? Бу фикр исталган китобхон айниқса бадий китоб ўқимайдиганларга қизиқ туюлади. Китоб ўқишдан фойда борми, ҳудди китобдан бир катта фойда бордек, ана интернетдан маълумотлар кўриб олса бўлади-ку.. қабилидаги гаплар кўп янграйди.

Аслида-чи.. Биринчидан, китобларга, бадий адабиётга қизиқиши йўқ одам ҳеч қачон бошқалар нега китоб ўқишини тушунолмайди. Чуни бундан мақсад, фойда бўлиш керак деб ҳисоблайди. Лекин китобхон учун китоб шунчаки кўнгилёзиш, хобби ҳолатида бўлади. Нега баъзилар кино, сериалларни ёқтиради, кўчада сайр қилгиси келади? Улар ҳам фойда кўзламайди, шундан кўнгли кўтарилади, бундан завқ олади. Китобхон учун китоб ўқиш ҳам шундай.

Иккинчи масала, албатта китоблар ўқишдан ҳам барибир демак фойда йўқ эканда, деб ўйласангиз ҳам янглишасиз. Бир масал бор, одам бир нечта ҳурмо егач, унинг танасида дарров ўзгариш сезмайди, аммо бу ҳурмо уни танасига қувват бермади, фойда бермади, дегани эмас. Ҳурмо танага сингди-ку.

Умуман бадий китоб одамга ўзини унутишга, одатий турмуш ташвишларини эсдан чиқаришга ҳам ёрдам беради. Буни кимдир китоб, кимдир мусиқа, кимдир кинолар билан амалга оширади. Аммо мақсад ўша реал ҳаётдан чалғиб, ўзга ҳаётга бир назар солиш.

П.С. Юқоридаги фикрлар асосан бадий алабиёт ҳақида. Илмий, илмий оммабоп адабиётдан киши албатта аниқ фойда ҳам кўради. Билим учун ҳам ўқийди

@kitoblog