2023-06-13 03:01:02
Бугун 13 июнь сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23..+25, кундузи +37..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +36..+41 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +36..+41 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23..+28, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг! @AgroOlamUz
551 viewsedited 00:01