Get Mystery Box with random crypto!

СУРХОНДАРЁДА БОҒДОРЧИЛИК ҚИЛИШ МАҚСАДИДА АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИКНИ | AGROBLOGER

СУРХОНДАРЁДА БОҒДОРЧИЛИК ҚИЛИШ МАҚСАДИДА АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИКНИНГ БИР ҚИСМИ БУЗИБ ТАШЛАНГАНИ ХАБАР ҚИЛИНДИ.

Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, "Қорахон" маҳалласида жойлашган I-XII асрларга оид "Марказтепа" археология ёдгорлиги (0,21 га) қонунчилик талабларига зид равишда боғдорчилик учун фуқаро М.А.га берилган.

Натижада, фуқаро М.А. томонидан ушбу тарихий ёдгорликнинг 630 м3 ҳажмдаги ҳудуди бузиб ташланган. Таъкидланишича, объектга жуда кўп миқдорда 13 млрд сўм зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger