Get Mystery Box with random crypto!

ГИЛОС ИНСОН ОРГАНИЗМИ УЧУН ҚАНЧАЛИК ФОЙДАЛИ? Баҳор охиридан ё | AGROBLOGER

ГИЛОС ИНСОН ОРГАНИЗМИ УЧУН ҚАНЧАЛИК ФОЙДАЛИ?

Баҳор охиридан ёз фаслининг илк ойларигача дўкон расталари барчанинг севимли меваси –гилослар билан тўлиб-тошади. Ушбу мева бошқа мавсумий мевалардан кўп жиҳатдан устун туради. Гилос меваси инсон организми учун қанчалар фойдали эканлиги ва нима учун уларни рационга киритиш кераклиги ҳақида қуйида танишиб чиқишиш мумкин.

Унинг таркибида кўплаб клетчаткалар мавжуд.
Тавсия этилганидек кунига 25-30 грамм клетчаткага эга бўлиш ҳар доим ҳам осон эмас. Гилос эса тана учун жуда фойдали микроэлемент ҳисобланади. Бир стакан гилосда 3 грамм клетчаткага эга, шунинг учун резаворлар клетчатканинг ажойиб манбайи бўлиши мумкин.

Клетчаткага бой парҳезбоп мева тана вазнини соғлом сақлашга, ичак соғлиғини яхшилашга, холестеринни камайтиришга ва юрак хасталиги хавфининг олдини олишга ёрдам беради ва ҳаттоки қондаги қанд миқдорининг кўтарилишидан сақлайди.

Мушаклар ёки бўғимларда оғриқ борми? Гилос оғриқни енгиллаштирадиган ёқимли ширинлик бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, улар антосиянларга, яъни яллиғланишига қарши курашадиган полифеноллар гуруҳига бой.

Гилос таркибидаги антосиянлар ҳам юракка фойдали бўлиши мумкин. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида ушбу моддалар яллиғланишни камайтириш ва соғлом артерия функциясини кучайтириш орқали юрак касалликларининг олдини олишда муҳим рол ўйнаши аниқланди.

Гилос мелатонин гормонининг табиий манбайи бўлиб, у тананинг ички соатини бошқаришда ёрдам беради ва соғлом уйқу режимини ривожлантиради, деб хабар беради National Sleep Foundation.

Бир кунда 25 дона гилос истеъмол қилиш уч кун ичида яхши ва узоқроқ ухлашингизга ёрдам беради. Мутахассислар максимал фойда олиш учун ётишдан бироз олдин гилос истеъмол қилишни тавсия қилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger