Get Mystery Box with random crypto!

Анчадан буён куз ойларида майдалаб ёғувчи ёғинли даврларга гув | Агро хаёт

Анчадан буён куз ойларида майдалаб ёғувчи ёғинли даврларга гувоҳ бўлмаётган эдик.

Жорий йил март ойидаги аномал ёғингарчилик ҳамда мана октябрь ойи сўнги ўн кунлиги ҳамда ноябрь ойи бошларидаги майдалаб ёғувчи кўп миқдордаги ёғингарчиликни кўра туриб, олдинги ёғинли мавсумлар кўз олдимизда гавдаланаяпти.

Анчадан буён, баҳор ва куз ойларида ёғинларда майдалаб узоқ муддат ёғиш ҳодисасига гувоҳ бўлмаётган эдик. Аксинча, иқлим ўзгариши туфайли, ёғинларда жадаллилик ортиб, сел-сув тошқин ҳодисаларини кўпайтирган, тупроққа етарлича намлик захирасини яратиб бермаётган эди.

Натижада, охирги йилларда вегетация даврида тез-тез доимий сув етишмовчилиги қурғоқчилик билан тўқнаш келишга тўғри келаётган эдик.

Жорий йил март ойидаги ёғин аномалияси тоғларга ҳам кўп ёғин бериш ҳисобига, жорий йил ёзда катта дарёларимизда сув билан боғлиқ оқим вазияти анча ижобий мувозанатлашишига олиб келди. Агар март ойидаги ўша аномал ёғин бўлмаганда, феврал ойида тоғлардаги қор ҳолати мониторинги йилнинг қурғоқчил келишини кафолатлаётган эди.

Жанубий вилоятлардаги тоғ этакларида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли яхши эслашади, октябрда майдалаб узоқ муддат ёғувчи барокатли ёғинлар келгуси кўкламда тоғ яйловларида ўт-ўлан яхши бўлишини кафолатлайди.

Бир сўз билан айтганда, куз ва баҳор ойларида шимолий ҳудудларда антициклон "блокланиш" ҳодисаси бизнинг минтақада ғарбий ҳаво оқимларининг фаоллаштириб юбораётгани жуда қўл келяпти,- деб ёзади докторант Эркин Абдулахатов ўзининг @uzb_meteo каналида.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot