Get Mystery Box with random crypto!

Сабзавот экинлари, айниқса помидорда ўсимлик битларининг бир н | Агро хаёт

Сабзавот экинлари, айниқса помидорда ўсимлик битларининг бир неча турлари мавжуд бўлиб, айрим йиллари ҳосилдорликни 50%гача камайтириши мумкин.

Ширага қарши алмашлаб экиш, қатор ораларига сифатли ишлов бериш, кўллатиб суғормаслик кураш чораларидан асосийлари ҳисобланади.

Кимёвий усулда курашиш учун эса (ацетамиприд) моспилан 20 % н.кук, камилот 20 % н.кук. нестор 20 % н.кук – 0,15 л/га; (малатион) карбофос 57 % эм.к.фуфанон – 1,2 л/га препаратларнинг бирортаси билан ишлов бериш тавсия этилади.

Кимёвий ишлов берилган далаларга 2-3 кун ўтказиб ўсимликни стрессдан чиқариш ва ривожланишини тезлаштириш учун таркибида гумин, фульво, гибберелл ва озиқа моддалар комплекси (N,P,K), микроэлементлар таркибида бор ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи препаратларнинг бирортаси билан ишлов бериш тавсия этилади.

Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
Telegram Instagram
TikTok