Get Mystery Box with random crypto!

Мевали дарахтларга ёруғлик қанчалик керак? Мевали дарахтларни | Агро хаёт

Мевали дарахтларга ёруғлик қанчалик керак?

Мевали дарахтларнинг ёруғликка бўлган талабига кўра, уларни қуйидаги тартибда жойлаштириш мумкин: писта, чилон-жийда, анжир, зайтун, анор, хурмо, шафтоли, ўрик,  бодом, гилос, ёнғоқ, нок, олма, олча, резавор мевалар.
Олма нисбатан сояга чидамли дарахтдир. Бироқ, шох-шаббаси қалин бўлиб, сояда қолган мевалари ўзига хос рангни яхши ололмайди ва ёмон ривожланади.
Нок ёруғсевар ўсимлик. Шох-шаббасининг ичи сийрак, ён томонлари қалин бўлади.
Беҳи ҳам ёруғсевар. Сояда кам гуллайди ва кам ҳосил беради, ўсишдан орқада қолади, заифлашади ва қуриб қолади.
Ўрик, шафтоли, ва гилос ҳам ёруғсевар ўсимликлардир. Ўрик ёввойи ҳолда очик, ёруғ жойларда ўсади. Шафтоли ўрикка нисбатан анча ёруғсевар ҳисобланади ҳамда унинг шох-шаббаси қалинлашиб кетганда сояда қолган шохчалари тез қурий  бошлайди.
Олчанинг кўпгина навлари сояга чидамли ўсимликлардир. Томорқа майдонларида улар қалин ўсиб яхши ҳосил беради лекин, ёруғлик етарли бўлганда янада мўл ҳосил бериши мумкин.
Олхўрининг  Ғарбий Европа навлари ёруғсевардир, қолган навлари ёруғликни камроқ талаб этади.
Ёнғоқ ёруғсевар ўсимликлар билан сояга чидамли турлари ўртасидаги оралиқ ўринни эгалайди, бирок ёруғлик етарли бўлганда мўл ҳосил бўлади.
Қулупнай бир оз сояпарвар, аммо ёруғ жойда яхши ҳосил беради. Йилнинг иссиқ вақтларида барглари қуёш таъсирида куяди.
Малина сояга чидамли ўсимлик. Девор олдида, кўпинча мева дарахтларнинг тагида ўсади ва ҳосил беради. Қуёш кучли киздирса барглари куяди.
Қора смородина ва крижовник Мўътадил ва тарқоқ ёруғликка мойил, сояни ёктирмайди, кучли иссиқда смородина барглари куяди.
Анжир, анор,  бодом, зайтун ёруғсевар ўсимликлардир.
Чилонжийда ҳамда писта жуда ёруғсевар ўсимликлар ҳисобланади.
Мева экинлари тиним даврида ёруғликни талаб килмайди. Қаламча ҳамда кўчатлар қоронғи ертўлаларда ёки кўмилган ҳолда сақланади ва улар хеч кандай салбий таъсир кўрмайди.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot