Get Mystery Box with random crypto!

4 кгдан оғирроқ деб мақтаниб қўйди- Эмомали Рахмон 3-октябрда | Агро хаёт

4 кгдан оғирроқ деб мақтаниб қўйди- Эмомали Рахмон 3-октябрда ўзбек боғбоннинг (Тожикистонда) боғида.

Аслида бу мақтанадиган холат эмасди. Бугунги истеъмолчи учун бу қўрқинчли узум. Европа ва осиёнинг бошқа узум импорт қилувчи давлатлари аллақачон бу узумлардан воз кечган. Уларга оғирлиги 600-800 грам атрофида келадиган узум керак. Ўшанда хам уруғсиз узум керак.

Тожикистон бозорида хўраки узум навлари хозир тўлиб кетган. Узум нархлари шиддат билан пасайиб бормоқда. Чунки оммавий терим мавсуми яқинлашиб қолган, уни қаёққа қандай қилиб сотиш мумкин, деган савол эса ҳамон очиқ турибди.

Тожикистонда етиштириладиган узум ҳосилининг 30 фоизини Афғонистонлик савдогарлар сотиб олар эди. Ҳозирда улар маҳсулот сотиб олиши ва ушбу мавсумда экспортни ташкил қилишга ишонч йўқ. Шунингдек, ҳокимият тепасига толиблар келган Афғонистонда Тожикистон узумига талаб қандай бўлиши, мамлакат аҳолисининг харид қобилияти қай даражада ўзгариши ҳам тушунарсиз.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг бутунлай ёпиб қўйилишига олиб келган зиддият ҳам Тожикистон миришкорлари учун яна бир бош оғриқ бўлди. Минтақадаги мева савдогарлари учун яхши маълумки, илгари Тожикистонда етиштирилган хўраки узум навларининг асосий қисми Россияга айнан Қирғизистон орқали етказиб берилган. Қирғизистоннинг ўзи ҳам ушбу маҳсулотнинг анчагина йирик истеъмолчиси эди. Бироқ, ушбу мавсумда тожик трейдерлари ушбу каналдан фойдалана олмайдилар, шу боис ўз меваларини Россияга етказишнинг бошқа – қимматроқ вариантларини излашга мажбурлар. Бу, шубҳасиз, Тожикистон узуми нархларига катта босим бўлади.
Ўзбекистонда хам узумчмиликда инқилоб қилиш вақти келгани хақида юқорироқда пост қўйганман. Ўша ишлар амалга ошмаса ўзбек узуми хам жахон бозорида ўрнини йўқотади.

Танишларга ва узумчиларга юборинг.

Энг сара агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг. Каналга аъзо бўлинг

https://t.me/agro_hayot