Get Mystery Box with random crypto!

Қовун қоқи! Тайёрлаш усули. Қуритилган қовун қимматли озиқ-о | Агро хаёт

Қовун қоқи! Тайёрлаш усули.

Қуритилган қовун қимматли озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади.

Қовунни офтобда оддий усул ёки маҳсус қуритгич шкафларда қуритилади.

Қовун қоқини ҳамма навлардан тайёрлаш мумкин, қовун этининг тиғизлик даражасига қараб, қуритиш ва қирқишнинг турли усулидан фойдаланилади.

Эти тиғиз бўлган навлар оддий усулда илмоқларда, эти бўш, юмшоқ этли навлар сўкчакларга ёйиб 2-3 кун қуритилади, сўнгра яхши қуриб етилиши учун зангламайдиган симларга осиб қўйилади.

Қовун қоқини об-ҳаво шароити ва қовун тилимларининг қалинлигига кўра, қуритиш 6-14 кунга боради.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.
Каналга аъзо бўлинг!

https://t.me/agro_hayot