Get Mystery Box with random crypto!

Токнинг хлороз касаллиги Бу касаллик туфайли барглар аста сек | Агро хаёт

Токнинг хлороз касаллиги

Бу касаллик туфайли барглар аста секин ўзининг яшил рангини ўзгартиради.  Аввалига сарғиш кейин эса оқариб,  сарғайиб кетади.  Натижада новдалар ўсишдан тўхтайди,  ингичка,  калта бўлиб қолади.  Хлороз кучли ривожланса,  барглар аста секин қўнғирлашиб қуриб қолади.  Баъзан узум дарахтлари бу касаллик натижасида қуриб қолиши мумкин.  Агар хлороз,  токларнинг гуллаш даврига тўғри келиб қолса,  бу жуда хавфли.  Чунки узумлар умуман тугмай қолиши ёки майдалашиб қолиши мумкин.  Хлорознинг пайдо бўлишининг жуда кўп сабаблари бор.  Асосий сабаби ер ости сувларининг кўтарилиши,  ёки хаддан ортиқ кўп суғорилиши натижасида илдизлар чиришига сабаб бўлади.  Бу эса хлорозга олиб келади. Махсус агро воситалар сотиладиган дўконлар махсулоти орқали албатта бу касаликка қарши курашиш мумкин.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot