Get Mystery Box with random crypto!

Сиз дарахтларингизга калий берасизми? Калий етишмаслиги саба | Агро хаёт

Сиз дарахтларингизга калий берасизми?

Калий етишмаслиги сабаб экинлар жиддий зарарланади. Энг арзон минерал ўғитлардан бири бўлган калийни кўпчилик дарахтидан қизғонади.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг калий билан яхши таъминланмаслиги уларнинг хар хил касалликларга чалинувчан қилиб қўяди. Энг жиддий таьсири шуки, хосил йиғиштириб олингандан сўнг, хосил узоқ вақт сақланишини йўқотади, тез бузилади.
Калий етишмаганда ўсимликларда қуйидагича ташқи белгилар пайдо бўлади: ўсимликларнинг пастки қисмидаги барглар тез сарғаяди. Кейинчалик баргларни учигача қўнғир тусга киради. Баьзи холларда қизил зангсимон доғлар пайдо бўлади, баргларнинг четлари қуриб қолади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot