Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон - Ломбардия янги ислоҳотлар даври. Ўзбекистон Респ | Агро хаёт

Ўзбекистон - Ломбардия янги ислоҳотлар даври.

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг Италияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ломбардия халқаро муносабатлар бўйича давлат котибининг ўринбосари Рафаеле Каттанео билан учрашди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ломбардия минтақасининг аграр соҳадаги ютуқларини юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорлик таклифларини ўртага ташлади.

Биринчи таклиф Ўзбекистонга технлогик жиҳозлар етказишга оид бўлиб, бунда италян кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳимояланган географик кўрсаткичларни жорий қилишда Ломбардия тажрибаси анча қўл келиши айтилди. Дунёга машҳур Мирзачўл қовунлари, Жиззах сомсаси, Самарқанд нони каби ҳудудга боғлиқ брендлар борки, уларни илгарилатишда италияликлар билан ҳамкорлик фойдадан холи бўлмайди.

Бундан ташқари, Азиз Воитов Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Италия билан ҳамкорликда «БМБ Траде Гроуп» компанияси томонидан заъфарон етиштириш йўлга қўйилгани, бу лойиҳанинг иккинчи босқичида заъфарон етиштириладиган ер майдонларини 2 минг гектаргача кўпайтириш ва уни юртимизда қайта ишлашни йўлга қўйиш, яъни қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги ҳамкорликнинг истиқболли жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда томонлар узум етиштиришда италян технологияларидан фойдаланиш; Ўзбекистонда заъфароннинг янги навларини етиштириш; барра мева ва сабзавотлар, шарбатлар, дуккакли ўсимликлар экспорти борасида ҳам ҳамкорлик имкониятлари катталигини таъкидлашди.

Италия бизнес доираларининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қизиқиши кучли эканини инобатга олиб, жорий йил кузида италиялик тадбиркорларнинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини уюштириш таклиф этилди. Ушбу таклифлар Ломбардия томонида катта қизиқиш уйғотди, батафсил муҳокама этилди ва уларнинг ҳар бири бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилиши айтилди