Get Mystery Box with random crypto!

Гул ва дарахтлар кўргазмаси бўлиб ўтди.  27-29- апрель кунла | Агро хаёт

Гул ва дарахтлар кўргазмаси бўлиб ўтди. 

27-29- апрель кунлари пойтахтимизда "Green Art" экофестивали бўлиб ўтди. Фестивалнинг иккинчи кунида мен у ерга ташриф буюрдим. Бундай фестиваллар ва форумлар бўлгани яхши. Лекин "GREEN ART" халқаро ландшафт санъати экофестивали менда у қадар катта таассурот қолдирмади. Ландшафт санъати уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу кўргазма анчайин кам иштирокчилар билан ўтди.  Назаримда бу фестивал кераклича тарғиб қилинмаган, кўпчилик бу фестивал ҳақида билмаган кўринади. Павильонда қатнашувчилар ҳам, иштирокчилар ҳам анчайин кам. 

Одамларнинг камлигига яна бир сабаб бор, деб ўйлайман Кўргазма апрель ойининг энг сўнгги кунларида ўтказилиши ҳам нотўғри деб хисоблайман.  Гулларни турли ҳил вақтда экиш мумкин бўлсада манзарали дарахтлар экиш мавсуми деярли тугаб бўлди. 
Шу сабаб бундай кўргазмаларни март ойининг охирида ёки  апрель бошида ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади. Ташкилотчилар бу масалани ҳам инобатга олишса яхши  бўларди. 

Лекин яхши таъсуротлар ҳам бор албатта. Тадбирда  гуллар ва манзарали дарахтлар кўчатлари билан  бир қаторда, сув тежовчи технологиялар ҳам бор эди.  Органик ўғит ишлаб чиқарувчи ташкилот ҳам ўз махсулотлари билан қатнашган бўлса, гуллар учун озуқалар ишлаб чиқарувчи корхонанинг ҳам қатнашганлиги эътиборга молик. 

Бундай фестиваллар ва кўргазмалар кўпайиши бу нафақат экологик муҳитнинг яхшиланишига, балки  экотуризмни ҳам ривожланишига хисса қўшади. 

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot