Get Mystery Box with random crypto!

Лола пиёзлари қандай сақланади? Лола пиёзларини юқори сифатли | Агро хаёт

Лола пиёзлари қандай сақланади?

Лола пиёзларини юқори сифатли сақлашнинг энг яхши вариантлари тешиклари бўлган ёғоч ёки пластик қутилардир. Уларда шамоллатишнинг табиий жараёнини сақлаб қолиш муҳимдир. Қоғоз ва картон қутиларда сақлаш тавсия этилмайди.

Қутилар қопқоқсиз бўлиши керак. Лола пиёзларини бир қаторга териш маъқулроқдир. Агар лолалар кўп бўлса-ю лекин етарли жой бўлмаса, уларни қипиқ (апилка) устига ётқизиш ёки газетага ўраб сақлаш мумкин.

Лола пиёзлари муддатидан олдин кўкармаслиги учун мос жойни тўғри танлаш жуда мухимдир. Лола пиёзлари бўлган қути турадиган хона қоронғи, салқин, нисбатан қуруқ ва яхши ҳаво айланадиган бўлиши керак.

Кўп қаватли уйларда музлатгичнинг пастки тортмасида, ховли уйларда эса омборхона ёки ертўлада сақлаш мумкин.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

T.me/agro_hayot