Get Mystery Box with random crypto!

Лимон етиштириш. Лимон ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ шарои | Агро хаёт

Лимон етиштириш.

Лимон ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ шароити муҳим аҳамиятга эга. Сизот сувлар яқин шўр ерларда ва структураси соз тупроқларда ўса олмайди.Зичлиги ўртача қумоқ тупроқли ерлар ва сув, ҳаво ўтказувчанлиги енгил тупроқларда яхши ўсади.

Иссиқхоналар лимон кўчатларини экишдан олдин тупроқ яхшилаб текисланиб, гектарига 60-80 тн. чириган гўнг, 600 кг. суперфосфат ҳамда 150 кг. калий ўғитлари солиниб, 50-60 см. чуқурликда ер ҳайдалади.

Кўчати 4х3 м. схемада экилади. Кўчатларни экиш пайтида ҳар бир чуқурга 10-15 кг чириган гўнг, 100–150 г. суперфосфат ва 50 г. калийли ўғитлар тупроқ билан аралаштириб солинади.


Бир ёшли ўсимликларда 3-4 та биринчи тартиб пишган новдалари ва танасининг йўғонлиги 0,7-0,8 см. бўлиши керак. Икки ёшли кўчатда иккинчи тартибдаги новдалар, танасининг йўғонлиги эса камида 1 см бўлиши лозим. Кузги лимон кўчати илдизига ёпишган тупроғи билан экилади. Акс ҳолда ўсимликнинг бир қисми нобуд бўлади.

Ўтказишдан олдин боғ қайчи билан охирги ўсиш даражасининг учдан бир қисми, шунингдек ортиқча новдалари, илдизнинг синган қисми кесиб ташланади. Кўчат ўтказилганда кўчатларнинг илдиз бўғзи тупроқ сатҳидан 2-3 см. юқорида бўлиши керак. Кўчат ўтказилгандан сўнг атрофидаги тупроқ зичланади ва бир челакдан сув қуйилади. Сўнгра ҳар бир қаторнинг иккала томонидан туплар танасидан 25-30 см. масофада олинган эгатлар бўйлаб суғорилади.

Кўчатлар чуқурлиги 15-20 см.ли қилиб олинган ариқлардан жилдиратиб, тупроқ 40-50 см. чуқурлигида нам­лангунича суғорилади. Тупроқ вегетация давомида доимо нам ҳолатда бўлиши керак. Учинчи йилда суғориш эгатлари ўсимлик танасидан 50 см.гача кўчирилиб, 30-40 см.гача чуқурлаштирилади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot