Get Mystery Box with random crypto!

Қовоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар Қовоқ – қовоқдошла | Агро хаёт

Қовоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Қовоқ – қовоқдошлар оиласига мансуб полиз экини. Қовоқнинг йирик мевали қовоқ, мускацимон қовоқ ва қаттиқ пўстли қовоқ каби 3 тури кўп тарқалган.

Экиладиган қовоқ уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун бўлиши зарур.

Қовоқ етиштиришда ерни экишга тайёрлаш муҳим қадамдир. Кузда ер 35 см чуқурликда шудгор қилинади. Ерни шудгорлашдан олдин минерал ва органик ўғитлар берилади. Баҳорда тупроқда намни сақлаб қолиш учун ерга узун тишли хаскаш ёрдамида ишлов берилади. Қовоқ экини эрта муддатларда экилганда ерни баҳорда қайта шудгорлашнинг ҳожати йўқ. Экинлар кечки муддатларда экилганда ерни қайта шудгорлаш зарур. Бунда тупроқни ағдармасдан туриб, 22 см чуқурликда чопиб чиқилади.

Қовоқ уруғлари апрел ойининг охири, май ойининг бошларида гектарига 4-6 кг миқдорида экилади. Уруғлар 10-15°C да униб чиқади, 20-30°C ҳароратда нормал ривожланади. Қовоқ навларига қараб 110-140 кунда пишиб етилади.
Ниҳоллари ялпи униб чиқиши билан қатор ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққач 20–25 кун ўтгач, 2–3 чинбарг пайдо бўлгандан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади. Дастлабки сув берилиб, озиқлантирилади. Иккинчи чопиқ биринчисидан 25–30 кундан кейин ўтказилади. Ўсув даврида қатор оралари 4–5 марта чопиқ қилинади.

Қовоқнинг ўсув даври мобайнида тупроқ намлигини суғориш олдидан энг кам нам сиғимига нисбатан 75–80% сақлаш талаб қилинади. Экинга 1 сотихга 4–5 м3/га меъёрда 5–6 марта сув бериб, тупроқнинг шу даражада нам бўлишига эришилади.

Қовоқ ҳосилига зарар етказувчи касалликлар: илдиз чириш, фузариоз сўлиш, ун шудринг. Зараркунандалардан полиз бити (шираси), ўргимчаккана, оққанот зарар етказади. Кимёвий усулда курашда: зараркунандаларга 10 сотихга – Моспилан 20% н.кук. (25–30 г), касалликларга – Проксанил 45 % сус.к.(150 мл), Курзат Р н.кук. (200–250 г) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. Кимёвий препаратлар 60–70 литр сувга тайёрланган аралашма пуркалади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

t.me/agro_hayot