Get Mystery Box with random crypto!

Ишга киришдан аввал ишдан бўшаш ҳақида аризангни ёзиб қўй! Би | Девонайи Ҳақгўй

Ишга киришдан аввал ишдан бўшаш ҳақида аризангни ёзиб қўй!

Бироз ғалати эшитилиши мумкин, бироқ қачонки, сен ишдан бўшашни ўзинг учун фожеа деб тасаввур қилар экансан, бора-бора ўша ишнинг қулига айланиб бораверасан.

Айниқса шу ишда узоқ йўлни босиб қўйган ходимлар учун бундан даҳшати йўқ. Йўлнинг бошида ташлаб кетиш аламли бўлмайди, лекин ярмидан ўтганингдан кейин бу қўрқув бутун вужудингни эгаллаб бораверади.

Шунинг учун кўп идораларда ёши катта ходимлар ҳар қанча босим бўлса ҳам — ишлайверади.

Бироқ, бунақа ҳаётни ҳеч кимга тиламас эдим. Ўз шароитингни ҳар лаҳза ишдан бўшаб кетишга қодир қилиб қўмас экансан, сени раҳбарлар исталганча эксплуатация қилиши мумкин.

Каллайи сахардан ярим кечгача иш, ҳатто, дам олиш куни ҳам йўқ, касал бўлиш мумкин эмас, таътилга чиқиш жиноят...


Хўш, сен қулликка розимисан!?...

Унақада аризангни ёзиб қўй!

@adolat_kuychisi