Get Mystery Box with random crypto!

Касал бўлиб шифохонада ётганимда бир палатадош бўлар эди. Мудо | Девонайи Ҳақгўй

Касал бўлиб шифохонада ётганимда бир палатадош бўлар эди. Мудом менинг яхши жойда ишлаб, яхши пул топишим ўзи эса кам пул топишидан нолирди.

Куни бўйи эса носни тилининг тагига ташлаб олиб, телефонидан бемани-бетайин нарсалар кўриб ётар эди. Очиғи, кўраётган видеоларининг овозини эишитиб асабларим дош бермас эди...

Ётиб олиб нолишдан аввал, балки, ҳаётингизни тафтиш қилиб кўрарсиз. Азалдан нолийдиган одамларга тоқатим йўқ. Агар нолийдиган одам вақтини қадрламайдиган, бемани нарсаларга сарфлайдиган бўлса, ўлдириб қўйгим келади...

Хуллас, ўзингизни тафтиш қилинг! Ўзгаришни ўзингиздан бошланг!

@adolat_kuychisi